Latest news

02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  18 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  6 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  12 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  8 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  4 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

"Қўқон-1912" ўйинларига йиллик абонементлар чиқарилди News

"Қўқон-1912" ўйинларига йиллик абонементлар чиқарилди

"Қўқон-1912" жамоаси бу йил яна кучлилар сафига қайтганлиги муносабати билан клуб томонидан бу йилги чемпионат ўйинларига ҳар томонлама пухта тайергарлик кўрилмокда.
Биласиз, қўқонликлар мухлислик борасида Республикада етакчи ўринларда туришади. Клуб раҳбарияти мухлисларга қулайлик яратиш, чипталар билан муаммони олдини олиш мақсадида "Қўқон-1912" жамоасининг 2015 йилги уй учрашувлари учун йиллик абонементларни тайерлади.

Абонементлар Қўқон Марказий ўйингоҳининг пластмасса ўриндиқлар билан жиҳозланган марказий секторларга чиқарилди. Эндиликда 1та абонемент сотиб олган мухлис "Қўқон-1912" жамоасининг олий лига доирасидаги 15та ва Ўзбекистон кубоги доирасидаги битта ўйинга ўзи учун стадиондан қулай бўлган жойни "брон" қилади. Йиллик абонемент нархи 160 000 сўм қилиб белгиланди. Ҳар битта абонемент номерланган бўлиб "Қўқон-1912" клубида, Қўқон шаҳар солиқ идорасида ҳамда Қўқон шаҳар ички ишлар бошқармасида рўйхатга олинади. Абонементларни соҳталаштиришга уринган мухлислар қонунда белгиланган тартибда жазоланадилар. Абонементларни сотиб олиш учун Қўқон Марказий ўйингоҳига мурожаат қилиш мумкин. Корхона ва ташкилотлардан буюртмалар ҳам қабул қилинади.

А.Мамадалиев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика