Latest news

23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  0 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  1 23:10Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" (матнли трансляция)  25 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0

"Қўқон-1912": Нўъмон Ҳасановни табриклаймиз! News

"Қўқон-1912": Нўъмон Ҳасановни табриклаймиз!

Бугун "Қўқон-1912" устози Нўъмон Ҳасановнинг туғилган куни. Бугун Нўъмон Нурматович 47 ёшини қарши олмоқда.

Шу муносабат билан “Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, клуб ва “Марказий” ўйингоҳ ходимлари ҳамда мухлислар номидан у кишини чин юракдан табриклаймиз. У кишига сиҳат-саломатлик янги мавсумда омад тилаб қоламиз.


ҚЎҚОН ФАХРИ

Қўқонлик футбол ишқибозлари терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионати саралаш босқичларидаги биринчи гол муаллифи бўлган Нўъмон Ҳасановни ўзгача бир шараф билан тилга олишади. Қўқонликлар фахри бўлган Нўъмон Ҳасанов ўзбек футболида ўзига хос ном қозонган мутахассислардан бири саналади.

Нўъмон Нурматович футболчилик фаолиятида улкан ютуқларни қўлга киритган.

Бугунги кунда мураббий сифатида ишлаётган Нўъмон Ҳасановнинг шуҳрати футболчилик фаолиятида мавқеидан кам эмас.

Ўтган мавсумда “Қўқон-1912” жамоаси чинакам кашфиёт бўлди. Бунда албатта бош мураббиймизнинг ҳиссаси беқиёс.

Янги мавсум бошланиши арафасида 47 ёшни қарши олаётган мутахассис оқилона селекция ишларини олиб боргани натижасида “Қўқон-1912” жамоаси сафига бир қатор тажрибали футболчилар келиб қўшилишди.

Бу эса бошланажак суперлига баҳсларида ҳам жамоамиз мухлислар кутган натижаларини кўрсата олишига замин яратади. Жамоамизнинг ғалабали онлари ҳали олдинда.

Яна бир бор туғилган кун муборак, ҳурматли Нўъмон Нурматович!, - деб ёзади "Қўқон-1912" клуби расмий сайти.


Rating: +12   

Similar news

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика