Latest news

23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  1 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  1 22:24"Манчестер Сити" рекорд трансферни эълон қилди  2 22:04"Реал"да зиддият: Перес ва Алонсо ўртасидаги илк қарама-қаршиликлар юзага чиқди   9 21:26Консейсаунинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  0 21:05"Реал" Алабадан қутулмоқчи  2 20:53"Айнтрахт" Экитикени "Ливерпуль" таклиф қилган суммага сотмади  3 20:40Пол Мерсон Мадуэкенинг "Арсенал"га ўтишини бемаънилик деб баҳолади  1 20:13Ироқлик футболчи мухлислар билан хайрлашди ва Тошкент томон йўлга чиқди  3 19:28"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини трансфер қилмоқчи  0 19:16Расман: Ўзбекистоннинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси "Қўқон-1912"га ўтди  1 19:00Конате Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 18:35Эшитдик-да! ЎФА Хорватия терма жамоаси собиқ устозига таклиф билан чиқди  63 18:05Топ-трансферлар вақти. "Арсенал" ва "Ливерпуль" "тезлигига" пулдан муаммоси йўқ "Ньюкасл" ҳам дош беролмаяпти   3 17:45"Истанбул Башакшеҳир" матбуот хизмати Аббос Файзуллаевнинг трансфери масаласида маълумот берди  3

“Қўқон-1912” – “Нефтчи”: 25-учрашув арафасида News

“Қўқон-1912” – “Нефтчи”: 25-учрашув арафасида

Эртага Қўқондаги “Марказий” стадионда катта футбол байрами бўлиб ўтади.

10 май куни вилоятнинг икки жамоаси – “Қўқон-1912”  ва “Нефтчи” майдонга тушади. Қуйида ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлар билан танишинг.

Ўзаро ўйинлар

Ушбу жамоалар Ўзбекистон чемпионатларида шу кунга қадар 24 бора тўқнаш келишган. “Нефтчи” 18 та ўйинда ғолиб бўлган, 2 марта дуранг қайд этилган. “Қўқон-1912” бу рақибни тўрт марта мағлуб этган. Тўплар нисбатида “Нефтчи” томонида – 67:31. Ўзаро ўйинларда “Нефтчи” 56 очкога эга бўлган бўлса, “Қўқон-1912” 14 очкони қўлга киритган.
Қўқонда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

26.08.2017 «Қўқон-1912» – «Нефтчи» 3:1
22.10.2016 «Қўқон-1912» – «Нефтчи» 2:1
19.06.2015 «Қўқон-1912» – «Нефтчи» 1:2
20.05.2003 «Қўқон-1912» – «Нефтчи» 2:4
03.08.2002 «Қўқон-1912» – «Нефтчи» 0:4

Факт: Ушбу жамоаларнинг сўнгги учта учрашувида қўқонликларнинг қўли баланд келган.

Ҳакамлар

Қўқондаги бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Нефтчи” учрашувини Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Ушбу ҳакам 3-тур доирасидаги “Металлург” – “Қўқон-1912” учрашувида ҳам ишлаган.
 
Суперлига
11-тур.
“Қўқон” – 1912 (Қўқон) – “Нефтчи” (Фарғона)
Ҳакамлар:
В. Агишев (Тошкент), Д. Сайлавов (Тошкент), Р. Нўъмонов (Тошкент), А. Раҳимов (Андижон),
Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент)
 
Учрашувнинг бошланиш вақти

“Қўқон-1912” ҳамда “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги ўйин 10 май куни Қўқон шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда соат 18:30да бошланади. Бугун эса  ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. Ўйин соат 16:30да Учкўприкдаги “Марказий” ўйингоҳда старт олади.

Барча мухлисларни стадионга чорлаб қоламиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика