Latest news

13:57Ҳусановни олаётган "Манчестер Сити" ёзда 3 нафар асосий футболчиси билан хайрлашмоқчи, улар орасида марказий ҳимоячи ҳам бор  4 13:44Аёллар футзали. Осиё кубоги саралашидан олдинги матбуот анжумани (тўлиқ)  0 13:24"Рома" ва "Милан" собиқ футболчиси Фабио Кудичини вафот этди  2 13:02Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов трансферига розилик берди!  16 12:35Расман: "Жайхун" – Про лига иштирокчиси  0 12:22"Бавария" Мюллер билан шартномани узайтириш учун шарт қўйди  1 11:58"Арсенал" футболчисини яна ижарага берди  0 11:35"Ливерпуль" собиқ дарвозабони "Шальке"га ўтиши мумкин  1 11:13Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Сурия ва Қатарга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум  8 10:52Мирзад Механович: «Андижон» мухлисларига ёқадиган ўйинлар намойиш этамиз»  3 10:21«Ман Сити» яна бир йирик трансферни амалга оширишга яқин  10 09:53"Насаф" Камерун терма жамоасининг собиқ аъзоси билан шартнома тузишга яқин  21 09:20«Бухоро»дан трансфер тақиқи олиб ташланди. Яна бешта клубда тақиқ бор  4 08:44Терма жамоамиз аъзоси фаолиятини «Бунёдкор»да давом эттиради  4 08:16«Бухоро» Хўжандга жўнаб кетди. Таркибда кимлар бор?  5

“Қўқон-1912”: Навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди News

“Қўқон-1912”: Навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди

17 июнь, жума куни “Қўқон-1912” футбол клуби қароргоҳида клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби ва футболчилар иштирокида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.

Бундан кўзланган мақсад, жамоанинг охирги пайтларда қайд этаётган қониқарсиз натижаси ва келгусидаги аниқ режалар борасида кенгашиш эди.

Йиғилишни клуб вице-президенти, бош директори Толипов Бахтиёр Адилович ўтказди.

Мажлис аввалида йиғилиш раиси сўз олиб, янги буйруқни ўқиб эшиттирди. Унга кўра жамоа бошлиғи лавозими бекор қилинганини ва эндикликда спорт директори лавозими жорий этилиб, унга Мўминов Шуҳрат Адҳамович тайинлаганини, келгусида турли мусобақаларни ташкил этиш, мураббийлар ишини назорат қилиш ва жамоанинг натижаси, клубнинг ташкилий ишларига асосий жавобгарлардан бири Мўминов бўлишини таъкидлади.

Шунингдек Б.А.Толипов клубнинг ташкилий ишлари хусусан инфратузилма ижобий томонга ўзгариб бораётганини, асосийси келажак учун мустаҳкам пойдевор қўйилаётгани, клуб моддий техник базаси эса сезиларли равишда яхшиланганини аммо шунга қарамай, жамоа қайд этаётган натижалар бунга мос бўлмаётганини билдирди.

Йиғилишда Б.А.Толипов “Қўқон-1912” ФК ўзининг шонли тарихига эга эканлигини, илгари жамоа футболчилари шаҳар обрўси учун ва ишқибозларни хурсанд этиш мақсадида жон қойитиб, астойдил ўйнаганини эслатиб, ҳозирги футболчиларга ҳам шундай жонбозлик кўрсатишлари лозимлигини, ҳар бир учрашувда майдонга мухлисларни мазмунли ва ижобий натижа билан хурсанд қилиш учун чиқиш кераклигини таъкидлаб ўтди. Илгари “Қўқон-1912” жамоасида баъзида молиявий муаммолар бўлган эрсада,  футболчиларнинг ҳар қандай рақиб олдида руҳи юқори бўлганини, бугунги кунда эса аксинча вазият кузатилаётганини айтиб ўтди.  

“Қўқон-1912” сўнгги бор 16 май куни ўз майдонида “Шўртан”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратганди. Шундан сўнг жамоа чемпионатнинг 11-12-13-турида ва Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичи, дастлабки учрашувида мағлубиятга учради. Бу эса энг аввало клубнинг ашаддий ишқибозлари ва раҳбариятини қониқтирмагани табиий. Шу боис клуб вице-президенти, бош директори йиғилишда олий лиганинг биринчи даврасидаги қолган 4та ўйинда камида 6 очко олишни вазифа қилиб белгилаб, бу борада мураббийлар штаби ва футболчиларни ўз ишига янада жиддий ёндошишини вазифа қилиб белгилади.

Бугунги кунга келиб клубда айтарли молиявий инқироз бўлмаётганини, жамоа аъзолари ойлик ва мукофот пулларини ўз вақтида олаётганини, шунингдек футболчиларни учрашувларга кўнгилдагидек тайёргарлик кўриши учун имкон қадар барча шароитлар яратиб берилаётганини билдирди. Шу боис жамоанинг ҳар бир ўйинчисидан баҳсларда майдонга ғалаба қозониш учун чиқишлари зарурлигини билдирди.

Шундан сўнг футболчилар номидан жамоа етакчилари Андрей Бакланов, Игорь Голбан, Алексей Николаев ҳамда Азиз Тўхтабоев сўзга чиқиб, биринчи давранинг қолган учрашувлари “Нефтчи”, “Сўғдиёна” (Кубок ва чемпионатдаги - муаллиф), “Бунёдкор” ҳамда “Пахтакор”га қарши кечадиган ўйинларда ғалаба қозониш йўлида бор кучини бериб ўйнашга вада беришди.

Жамоа бош мураббийи Рустам Абдуллаев ҳам йиғилиш сўнггида сўз олиб, қўл остидаги ўйинчиларга тўлиқ ишонишини, гарчи натижа ижобий бўлмаётган эрсада, ўйиндан кўнгли қисман тўлаётганини билдириб, келгусида натижани ҳам ижобий томонга ўзгартириш учун қолган учрашувларда ўз олдиларига қўйилган вазифа – камида 6 очко олишга харакат қилишини билдириб, мухлисларни қувонтиришини маълум қилди.

Йиғилиш раиси Б.А.Толипов мураббийлар штаби ва футболчиларни жамоанинг натижасини ижобий томонга ўзгариши учун жиддий ислоҳот қилишларини талаб этиб, уларнинг олдига яқин орадаги аниқ вазифани белгилаб берди.

Акс холда клуб раҳбарияти биринчи давра сўнггида мураббийлар штаби ва футболчиларни жамоада қолиш-қолмасликларини ҳал қилиб беришини ҳамда уларга нисбатан кескин чоралар кўрилишини ҳам йиғилиш раиси алоҳида таъкидлаб ўтди. Ҳозирги инқироздан чиқиб кетиш учун яхши имконият бор. Бунинг учун мураббийлар ва футболчилар аҳил бўлиб, бир мақсад йўлида ишлаши талаб этилади.  

Йиғилиш раиси: Б.А.Толипов

Йиғилиш котиби: А.Охунов

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика