Latest news

23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  0 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  86 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  0 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  0 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   1 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  12 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4

«Қўқон-1912» мухлислар билан учрашув ўтказди News

«Қўқон-1912» мухлислар билан учрашув ўтказди

Бугун Қўқондаги «Марказий» ўйингоҳда «Қўқон-1912» жамоаси раҳбарияти ва футболчилари жамоа мухлислари билан учрашув ўтказди.

Учрашув шуни кўрсатдики Қўқонда чиндан ҳам футболни севишади,буни ўйингоҳга келган мухлислар сонидан ҳам билса бўлар эди.

Учрашувда «Қўқон-1912»  жамоасининг 2-даврага тайёргарлиги ва жамодан кимлар кетиб, қайси футболчилар келишгани ҳакида клуб вице-президенти, бош директори Бахтиер Толипов мухлислар олдида чиқиш қилдилар. Клуб раҳбари жамоанинг олдига қўйган режаларини мухлисларга баён қилиши мухлислар томонидан қарсаклар билан кутиб олинди.

Шундан сўнг жамоада булган ўзгаришларга навбат келди. Бундан буён клубнинг маркетинг ва матбуот хизмати бир бўлим бўлиб уни Акрамжон Мамадалиев бошқариши мухлисларга маълум қилинди. Клуб матбуот котиби этиб эса журналист Аброр Деҳконов тайинланди.

Жамоа таркибига 2-даврадан  янги қўшилган футболчилар Отабек Ҳайдаров, Суҳроб Қобилов, Илҳом Комилов, Айбек Нурбоев ва Асилбек Омоновлар мухлисларга таништирилиб, уларга жамоа формалари тақдим қилинди. Янги ўйинчилар мухлисларга ўзларининг тўп билан ишлаш маҳоратларини кўрсатиб беришди. Шундан сўнг бу футболчилар ўзларининг дастхатлари туширилган тўпларни мухлисларга совға қилишди.


               


Мухлислар номидан сўзга чиққан Йўлдошхон хожи ота  футболчиларга 2-даврада омад тилаб улардан фақат ғалаба кутишларини, мухлислар ҳам жамоани янада қизғин қўллаб-қувватлашларини таъкидлаб ўтдилар. Йўлдошхон амаки барча ўйинларда ғалаба қўқонликлар томонида бўлсин дея дуо қилдилар.
Учрашув якунлангач «Қўқон-1912» жамоаси футболчилари мухлислар кўз ўнгида машғулот ўтказишди. Биз сизларга бу учрашувдан фото ва видео лавҳаларни албатта тақдим қиламиз.
   

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика