Latest news

02:10Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ва "Ал Насср" мағлуб бўлди  1 01:30"FourFourTwo" дунёнинг айни дамдаги энг яхши марказий ҳужумчилар рейтингини тузди  4 00:44"Челси" ёзда дарвозабонини сотмайди  0 00:15"Реал" жаримага тортилди  8 23:50"Барселона" футболчиси "Палмейрас"га ўтди  0 23:31Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 23:20Антони АПЛнинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин бўлганини айтди  2 22:31Аббосбек Файзуллаев "Бавария" қизиқишлари доирасида!  21 22:18Лео Месси: "Парижда бахтли эмасдим"  8 21:41Моуринью "Галатасарой"ни судга берди  0 21:14Пеп Гвардиола: "Кевин де Брюйнедан ташқари 30 ёшдан ошган барчанинг қолишини истайман"  3 20:46АПЛ ҳаками бир ярим йилга Европа футболидан четлатилди  3 20:00Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  1 19:48Шенсни яна 1 йил "Барселона"да қоладими?  1 19:24Ҳоланддан ноёб рекорд. Ундан олдин фақат Кейн бу ишни қила олган  0

"Қўқон-1912" Муроджон Исмоиловни янги мураббий сифатида таништирди News

"Қўқон-1912" Муроджон Исмоиловни янги мураббий сифатида таништирди

Бугун Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳининг анжуманлар залида “Қўқон-1912” жамоасининг янги бош мураббийи Муроджон Исмоиловни таништириш маросими ўтказилди.

Унда жамоамизнинг айрим футболчилари ва мухлислар клуби вакиллари иштирок этишди.

Тадбир аввалида “Қўқон-1912” футбол клуби вице-президенти, бош директори Бахтиёр Толипов сўзга чиқиб, янги бош мураббийни таништиришди ва жамоанинг кейинги режалари хусусида тўхталиб ўтишди.

Мана қарийиб бир ойдан бери “Қўқон-1912” жамоасига ким бош мураббий бўлиши борасидаги савол кундаланг турганди. Ниҳоят, икки кун олдин бу масалага ойдинлик киритилди. Жамоамизга Муроджон Исмоилов бош мураббий этиб тайинланди. Янги мавсумга тайёргарликни 17 декабрдан бошлаймиз. 28 декабрь куни катта тадбир ўтказиш режалаштирилган. Айнан шу куни кўп саволларга жавоб топилади.


Шундан кейин сўз навбати клубнинг янги бош мурабббийи Муроджон Исмоиловга берилди.

“Қўқон-1912” жамоасидан тушган таклиф мен учун янги чақириқ бўлди. Қўқон футболи буюк тарихига эга. Бу ердаги футболга бўлган муносабат ҳам бошқача. Клуб раҳбарлари, мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз", деди мураббий.

Мухлислардан бирининг “жамоага янги футболчилар таклиф этиладими?” деган саволга Мурод Музаффарович қуйидагича жавоб қайтарди:

"Албатта ҳар бир мураббийининг ўз қараши бор. Аввало жамоада ўйнаган футболчилар билан гаплашиб кўрамиз. Кейин қайси чизиқларни кучайтириш лозим бўлса, ўша чизиқларга янги футболчиларни таклиф этамиз. Кўз остимга олиб қўйган футболчилар ҳам бор. Лекин улар борасида ҳозир бир нарса дея олмайман".

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика