Latest news

02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  16 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  0 00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  2 00:02Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"  0 23:43Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"  4 23:21Февзи Давлетов: "ОКМК билан баҳсда кўп куч ва эмоция йўқотдик, бу ўйинга кучли руҳлана олмадик"  0 22:57Улуғбек Бакаев: "Бундай иссиқ об-ҳавода дуранг биз учун қониқарли бўлди"  2 22:42"Бешиктош" Иммобиле билан шартномани бекор қилди  3 21:58Суперлига. "Қўқон-1912"нинг ғалабасиз серияси давом этади, бу сафар жамоа Жиззахда "Сўғдиёна"га енгилди  8 21:55Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" учрашувида ғолиб аниқланмади  9 21:15Филиппе Коутиньо расман "Васко да Гама" футболчисига айланди  2 20:58"Манчестер Юнайтед"да янги тўлқин: беш футболчи клубни тарк этиш ниятида — Романо  5 19:49Аарон Рэмзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  0

"Қўқон-1912" йиғинни бошлади News

"Қўқон-1912" йиғинни бошлади

Шарқ минтақасида биринчи лиганинг биринчи босқичини 2-ўринда якунлаган "Қўқон-1912" жамоаси ҳам бир қатор клублар каби иккинчи босқич ўйинларига тайёргарликни бошлаб юборди.
Жамоа бош мураббийи Тоҳир Кападзе футболчиларни 19 июль куни Қўқонда йиғди. Иккинчи даврага жиддий ҳозирлик кўришни бошлаб юборган жамоа таркибга бир қатор янги футболчиларни таклиф этмоқда ва уларни кўрикдан ўтказмоқда.

"Қўқон-1912" кеча Фарғонада "Нефтчи" ёшлар жамоасига қарши синов-назорат баҳсида майдонга тушди. Унда мураббийлар штаби асосан жамоага янги келиб қўшилган футболчиларни синаб кўрди. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ўз вақтида олий лига клубларида тўп тепган Нодир Қўзибоев, Хуршид Узоқбоев, Жалил Кимсанов ва шунингдек бир қатор таниқли футболчилар билан айни пайтда музокара жараёни кетмоқда.

Бундан кўриниб турибдки, "Қўқон-1912"нинг иккинчи босқичдаги мақсади жиддий. Жамоа 23 июлдан Ғазалкентда йиғинни давом эттиради. У ерда камида тўртта ўртоқлик ўйини ўтказиш режалаштирилган.


Исломбек Рустамбеков
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика