"Қўқон-1912" жамоасининг навбатдаги йиғини Тошкент шаҳрида бўлади
06 feb 2022 11:50
News
"Қўқон-1912" жамоасининг навбатдаги йиғини Тошкент шаҳрида бўлади
"Фарғона вилояти хокими кубоги-2022" мусобақасида ғолибликни қўлга киритган "Қўқон-1912" жамоаси аъзолари 2 кунлик қисқа таътилга чиқишди.
Бахтиёр Ашурматов шогирдларига 2 кун оила даврасида ҳордиқ чиқариш имконини тақдим қилди. Жамоа аъзолари 8 февраль кунидан навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларига киришадилар. Эндиги машғулотлар Тошкент шаҳрида давом эттирилади.
"Хоким кубоги-2022" мусобақаси мураббийлар штабига кўплаб футболчиларни майдонда кўриб олиш, шунингдек жамоавий ўйинни ташкил қилишда катта ёрдам берди.
Тошкентдаги йиғинда мураббийлар жамоанинг янги мавсумдаги таркибини тўлиқ аниқлаб оладилар. Йиғин давомида бир нечта назорат ўйинлари ўтказиш режалаштирилган. Ҳозирча Тошкентдаги йиғин қанча муддат давом этиши аниқ эмас. Ўзбекистон Суперлигасига ташланадиган қуръа натижаларига қараб бу йиғин қанча муддат давом эттирилиши маълум бўлади.
Link :
Source : "Қўқон-1912" матбуот хизмати
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
17:48
Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ! 6
12:37
Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди 18
18:41
FIFA U-17 Жаҳон чемпионатининг Милутинович шарафига тайёрланган расмий тимсоли эълон қилинди 2
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments