Latest news

12:06Ўзбек клубларининг бағрига шамол тегадиган бўлдими?   0 11:48Антони ЙТҲда ҳалок бўлди  3 11:22Ла Лига президенти Хавьер Тебас "Барселона"нинг АҚШдаги ўйини бекор қилингани ҳақида кескин баёнот берди  3 10:30ОФК адолатсиз ташкилотми ёхуд нега Япония ОФКни тарк этмоқчи?  3 09:41Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 09:17Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  3 08:53ОЧЛ 2. "Истиқлол" ғалаба қозонди. Ашурматовнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:27Африканинг йил футболчиси учун номзодлар эълон қилинди  5 08:25ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" 0:0  0 08:02Sofascore. Кечаги учрашувда "Андижон" жамоасидан ким энг катта баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:36EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  15 02:10ЕЧЛ. "Бавария", "Ливерпуль" ва "Челси"да йирик ғалаба. "Тоттенхэм" "Монако" билан дуранг ўйнади  11 01:55ЕЧЛ. Беллингемнинг ягона голи "Реал Мадрид"га "Ювентус" устидан ғалаба тақдим этди  32 00:39ЕЧЛ. "Қорабоғ" ушбу мавсум турнирдаги илк мағлубиятини "Атлетик"дан қабул қилиб олди. "Галатасарой"да ҳам ғалаба  1 00:30Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор" билан дуранг ўйнади. Шомуродов тўлиқ ўйнади, Алиқулов ва Файзуллаев эса...  8

“Қўқон-1912” етакчилари келгуси мавсумда ҳам жамоада қоладиган бўлишди News

“Қўқон-1912” етакчилари келгуси мавсумда ҳам жамоада қоладиган бўлишди

“Қўқон-1912” жамоасининг Қўқон шаҳрида олиб бораётган ўқув-йиғин машғулотлари, мураббийлар штаби тузиб чиққан режа асосида давом этмоқда.

Бахтиёр Ашурматов шогирдлари кунига икки маҳалдан машғулотларда иштирок этишмоқда. Машғулотларнинг биринчи қисми футболчиларнинг жисмоний имкониятларини оширишга қаратилаётган бўлса.иккинчи қисмда асосан тўп билан ишлашга эътибор қаратилмоқда.

“Шунқорлар”нинг машғулотлари “Аҳмадхон спорт мажмуаси”нинг суъний қопламали майдонида олиб бориляпти. Жамоа таркибида ҳозирча ўзгаришлар бўлгани йўқ. Бироқ мураббийлар суперлигада тўп сурган бир қатор маҳоратли футболчиларни жамоага таклиф қилиш борасида ишларни олиб боришмоқда. Келгуси йилнинг январь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғин чоғида бир қатор янги номлар жамоа таркибига қўшилиши кутилмоқда. Шунингдек ўринбосарлар жамоасига ҳам бир қатор ёш футболчиларни таркибга қўшиш мақсадидаги кўрик бўлаётганидан барчангизни хабарингиз бор.

“Қўқон-1912” жамоаси билан шартномаларининг муддати якунига етган жамоанинг етакчи футболчилари, Мурод Холмуҳаммедов, Суҳроб Бердиев ҳамда Қувондиқ Рўзиев келгуси мавсумни ҳам “шунқорлар” таркибида ўтказадиган бўлишди. Футболчилар ҳамда жамоа раҳбарияти ўртасидаги музокаралар ижобий якунланди.

Қуйида кечаги куннинг иккинчи ярмида ҳамда бугунги куннинг биринчи ярмида бўлиб ўтган машғулотлардан олинган суратларни томоша қилишингиз мумкин.


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика