Latest news

09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  7 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  2 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  3 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0

"Қўқон-1912": Эртага "Нефтчи" билан ўйнаймиз News

"Қўқон-1912": Эртага "Нефтчи" билан ўйнаймиз

Жамоамизнинг бугунги машғулотлари поёнига етди.

Жамоамизнинг бугунги машғулотлари поёнига етди.

Футболчилар эрталаб жисмоний тайёргарликка мўлжалланган машқларни бажарди. Тренажёр залида кечган машғулотлар 2 соат давом этди. Тушликдан кейин эса “Марказий” стадионда тўп билан шуғулланилди. 

Кучли шамол эсишига қарамай, мухлисларнинг бугунги машғулотларга ҳам ташриф буюрганини эътироф этиш лозим. Улар ҳар бир кунги машғулотни диққат билан кузатиб бормоқда. Шунингдек Қўқон шаҳар ҳокими Абдуллаев Акромжон Анорқулович  ҳам стадионга ташриф буюриб, машғулотни четдан туриб кузатиб борди. Бу эса футболчи ва стадионга келган ишқибозларни кайфиятини кўтаргани аниқ. 

Машғулотларда жами 24 нафар футболчи иштирок этмоқда. Ҳимоячи Баҳром Юлдашев билан ярим ҳимоячи Нодирбек Қўзибоев бетоблиги сабабли шуғуллана олмаяпти. Таркибни кучайтириш учун бир қатор тажрибали ўйинчилар билан музокара олиб борилмоқда. 

Мураббийлар режасига кўра, жамоа эртага Фарғонада “Нефтчи” билан синов-назорат учрашувини ўтказади. Мазкур учрашув "Қиргули"стадионида соат 14:00да бошланишини кўзда тутилган. 

Ўйиндан сўнг бу ҳақда батафсил маълумот берамиз. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика