Latest news

12:46"Осасуна" мураббийи "Реал"га қарши баҳсдаги четлатиш ҳақида: "Бу мен учун қизил карточка эмас"  2 12:35Ўмон терма жамоаси CAFA турнири учун таркибини эълон қилди  2 12:08Собиқ ҳакам: "Мбаппе билан боғлиқ вазиятда пенальти йўқ эди"  8 11:36"Навбаҳор" охирги маротаба Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  1 10:50Гвардиола келажаги ҳақида фикр билдирди  4 10:21ПСЖ ва "Атлетико" япониялик футболчи учун курашмоқда  1 09:52"Тоттенхэм" Англия терма жамоаси аъзосининг транферини якунлади  3 09:23Моуринью нима учун ўзини дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири деб билишини тушунтирди  12 08:54"Ньюкасл" Исак бўйича расмий баёнот берди  1 08:25Муҳаммад Салоҳ тарихий натижа қайд этди  4 07:56ЦСКА тасдиқлади  11 07:27Суперлига. Бугун 20-турга старт берилади  6 02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  1 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  70 02:00Муҳаммад Салоҳ Англия профессионал футболчилар уюшмаси талқинига кўра АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилди  6

"Қўқон-1912": Болажонларга президент совғалари топширилди News

"Қўқон-1912": Болажонларга президент совғалари топширилди

Tags :  Қўқон-1912
Қўқон шаҳридаги 51-сонли мактабгача таълим муассасасида, “Қўқон-1912” футбол клуби қошидаги “Жажжи шунқорлар” футбол гуруҳлари ташкил этилган.

Куни кеча таълим масканига болажонларга аталган “Президент совғаси”  етиб келди.


51-сонли таълим муассасасида янги йилга бағишланган байрам тадбири уюштирилди. Тадбирда ота-оналар, маҳалла фаоллари ҳамда “Қўқон-1912” жамоасининг мураббий ва футболчилари иштирок этишди.  Давлатимиз раҳбарининг болажонларга аталган совғаси барча болажонлар ва уларнинг мураббийларини хурсанд қилиб юборди.
 
Совғаларни болаларга ўзлари севган футболчилари топширишлари эса уларнинг хурсандчиликларини икки ҳисса оширди. Тадбирда иштирок этган жамоамиз катта мураббийи  Азиз Тўхтабоев ҳамда футболчилар  Жалил Кимсанов, Собир Ҳамидовлар болажонларни янги йил билан қутлаб, улардан келажакда ватанимиз равнақига ҳисса қўшадиган буюк инсонлар етишиб чиқишига умид билдирдилар.


Байрам болажонларнинг шўх-шодон рақслари ва қўшиқлари билан янада файзли ўтди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика