Latest news

19:22Ўзбекистон Кубоги. ОКМК - "Насаф" баҳси учун таркиблар маълум  0 19:12"Ал Ҳилол" "Барселона" футболчиси учун 100 миллион евро тўлашга тайёр. Ўйинчининг ўзига эса 200 млн. доллар  2 18:55Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" "Навоий ФА" дарвозасига жавобсиз 9та гол урди  10 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - "Локомотив" 2:0  1 18:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" меҳмонда "Наманган ФА"ни таслим қилди  0 17:50МЮ Осимхен билан келишиб олди  1 17:29Хавьер Тебас: "АПЛ пул сарфлайди, инвестиция қилмайди. Ла Лига молиявий барқарор, бизнинг клубларимиз зарар кўрмайди"  4 15:55Бешинчи олтин, янгиланган 13 йиллик тарих ва чемпион мураббийлар   9 15:44"Шерлар"дан икки вакил, 9 та сейв қилган посбон ва хунук гол уришни билмайдиган легионер — Суперлигада 6-турнинг энг яхшилари  2 15:31"Челси" сўнгги 6 трансфер ойнасида АПЛда энг катта зарар кўрди – 949 миллион евро. Қолганлардачи?  3 15:22"Қизилқум" 4-май куни ўз уйи - Навоийга қайтади  1 14:39Голбан, Дориев, Ғиёсов ва бошқалар ... Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  2 14:25Винисиус: "Менга яхши инсон бўлишим учун эмас, голлар уришим учун пул тўлашади"  18 14:00"Интер" - "Рома" ўйини 27 апрелга кўчирилди. "Барса" билан ўйин – 30 апрелда  4 13:25"Барса" 2025 йилда Ла Лигада мағлубиятга учрамаяпти – 12 ғалаба ва 2 дуранг  4

"Қўқон-1912": Бахтиёржон Толиповни табриклаймиз News

"Қўқон-1912": Бахтиёржон Толиповни табриклаймиз

Tags :  Қўқон-1912
Бугун «Қўқон-1912» клуби вице-президенти, бош директори Бахтиёржон Адилович Толиповнинг туғилган куни.

Қўқон футболининг фидойи инсонларидан бири бугун ўзининг 54 ёшини қарши олмоқда.

Шу муносабат билан “Қўқон-1912” клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, клуб ва “Марказий” стадион ходимлари, қўқонлик минглаб мухлислар номидан у кишини чин юракдан табриклаймиз. Сиҳат-саломатлик, бахт ва омад сизни ҳеч қачон тарк этмасин.

 Кишининг ҳаваси келади…

“Қўқон-1912” жамоасида ташкил этилган ишлар кўпчиликнинг ҳавасини келтирмоқда. Ҳаракатлар шу зайлда давом этса, клуб яқин беш йил ичида мамлакатимизнинг етакчи клубларидан бирига айланиши, шубҳасиз. Бу ютуқлар замирида барча ишларга бош-қош бўлиб турган ташаббускор инсон, «Қўқон-1912» клуби вице-президенти Бахтиёржон ака Толиповнинг ҳиссаси беқиёс. Бу кишининг саъй-ҳаракатлари эвазига “Қўқон-1912” клуби бугунги даражасига етди. Лекин ҳали олдинда қилинадиган ишлар бир талай.

Беш йиллик дастур

«Қўқон-1912» олий лигага чиққанидан сўнг беш йилга мўлжалланган ривожланиш дастури тузиб чиқилган. Энг аввало клуб инфратузилмасини ривожлантириш бош мақсад қилиб олинган. Бугунги кунда ўзини-ўзи маблағ билан таъминлаб келаётган олий лигадаги ягона клуб айнан “Қўқон-1912” жамоаси саналади. 2019 йилга бориб жамоа Осиё миқёсидаги турнирларда иштирок этиш режалаштирилган.

Чексиз муҳаббат

“Қўқон-1912”нинг олдинги салоҳиятини тиклашга киришган Бахтиёржон ака бугун ўзларининг 54 ёшларини қарши олишмоқда.

Футболга бўлган чексиз меҳр туфайли бир неча йилдан бери шу соҳанинг ривожланиши учун тинмай меҳнат қилаётган Бахтиёржон аканинг эзгу ишларида омад тилаб қоламиз. Зеро, бундай фидойи инсонлар сабаб Ўзбекистонда футбол кун сайин ривож топиб бормоқда.

Яна бир бор туғилган кунингиз муборак бўлсин, Бахтиёржон ака!

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика