Latest news

15:41"Футбол олами" — 2026 йилги мавсум бошланмоқда  0 15:25"Боруссия" "Реал" ва "Барса" қизиқиши фонида Шлоттербек бўйича қарор қабул қилди  0 14:56Гранд клублар "Ньюкасл" тарбияланувчиси учун курашмоқда  0 14:27"Реал" 3 та трансферни фойдали нархда амалга оширмоқчи  2 13:59"Интер" ва МЮ "Барселона" ҳимоячиси учун курашади  0 13:32Ана холос! Яхшибоев "Локомотив"да ўйнамайди  9 13:18МЮ футболчиси жароҳат олди  0 12:56"Ғазалкент" Elit Academy билан ҳамкорлик қилади   1 12:36ПСЖ асосий футболчиси билан янги шартномани келишиб олди  0 12:08"Динамо" ҳужумчиси ярим йилга сафдан чиқди  4 11:47"Гулистон" жамоасига бош мураббий тайинланди  2 11:24Адвокат Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди  4 10:55Антуан Гризманн МЛС клубига ўтиши мумкин  2 10:23"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси ҳайдовчилик гувоҳномасидан 6 ойга маҳрум қилинди  4 09:55Дибала фаолиятини Аргентинада давом эттириши мумкин  0

“Қўқон-1912” Баҳром Ҳакимовни табриклайди News

“Қўқон-1912” Баҳром Ҳакимовни табриклайди

Қўқонлик футбол мутахассиси Баҳром Ҳакимовни танимаган футбол ишқибози бўлмаса керак. Мураббийлик фаолияти давомида ўзидан яхши ном қолдирган Баҳром Мамажонович яқинда 60 ёшини қарши олди.
1992 йили Қўқоннинг “Темирйўлчи” жамоасини бошқарган Ҳакимов кейинчалик МҲСК, “Андижон”, “Насаф”, “Динамо”, “Тўпаланг”, “Шўртан”, “Хоразм”, “Аланга” ва “УзДонгЖу” каби жамоаларида ҳам фаолият олиб борди. Баҳром Мамажонович мураббийлик даврида Қўқондан кўплаб иқтидорли футболчиларни, хусусан Нўъмон Ҳасанов, Рустам Абдуллаев, Шуҳрат Раҳмонқулов, Мухтор Қурбонов ҳамда Бахтиёр Ашурматов каби ўйинчиларни катта футболда кашф этгани билан ҳамон кўпчиликни ёдида.

Шунингдек Ҳакимов 2000 йили Ўзбекистоннинг “Энг яхши мураббийи” номига сазовор бўлган!

Шу фурсатдан фойдаланиб Баҳром Мамажоновични ушбу қутлуғ кунда биз кўпсонли ўзбек футболи мухлислари, яқинлари, қадрдонлари ва “Қўқон-1912” футбол клуби номидан табриклаймиз!

Юбиляримизга, узоқ-умр, сиҳат-саломатлик тилаб қоламиз! Баҳром Мамажонович Сизнинг Қўқон футболи равнақи йўлида қилган мехнатларингизни жамоамиз ҳеч қачон унутмайди ва доимо қадрлайди!

Сизга яна бир бор Яратгандан соғлиқ сўраб, келгусида ҳам мана шундай юбилей тўйларингизни нишонлашни ният қиламиз!

“Қўқон-1912” футбол клуби
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика