Latest news

17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  0 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  2 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  1 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  1 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   14 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  4 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  10 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   2 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  6 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0

"Қўқон-1912" аёллар жамоаси учун тарихий кун News

"Қўқон-1912" аёллар жамоаси учун тарихий кун

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бугун “Қўқон-1912” аёллар жамоаси учун тарихий кун бўлди.

Мирсаид Миролимов бошқараётган ушбу жамоа бугун Навоийда “Қизилқум” аёллар жамоасига қарши майдонга тушди. Бу қўқонликлар Ўзбекистон чемпионатидаги дебют учрашуви сифатида тарихда қолди.

Навоийда бўлиб ўтган баҳс меҳмонлар учун муваффақиятли бошланди. Учрашувнинг 22-дақиқасида Шаҳноза Каримова ҳисобни очиб, жамоасини олдинга олиб чиққанди. Аммо кейинги дақиқаларда мезбонлар уч марта қўқонликлар дарвозасини ишғол этишди. Шу тариқа, "Қўқон-1912"нинг Ўзбекистон чемпионатидаги биринчи учрашувлари мағлубият билан якун топди.

Футбол бўйича аёллар ўртасидаги
Ўзбекистон чемпионати
1-тур
“Қизилқум” – “Қўқон-1912” – 3:1
Ҳакамлар: 
К.Расулов (Қарши), К.Середа (Бухоро), З.Элибоев (Қарши), О.Жумаев (Навоий).
Назоратчи – Х.Мухторов (Самарқанд).
Комиссар – Б.Намозов.
“Қўқон-1912”: Г. Ураева, М. Отақўзиева, З. Маҳкамова, З. Нишонова, Ш. Каримова, Ш. Эргашева, Ш. Омонова, Д. Аҳмедова, Ф. Жўрабоева, А. Омонова, Г. Юсупова.
Захира: Д. Улканбаева, Ф. Юсупова, Н. Жўраева, Ш. Қўлдошева, Г. Ғуломқодирова, М. Низомжонова, Н. Мирзакамолова.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика