Latest news

13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  1 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  2 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  3 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  6 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  6 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1 08:16Алексис Санчес Ла Лигага қайтди  1 07:48Расман. Сенне Ламменс - "Манчестер Юнайтед" футболчиси  4 07:26CAFA. Бугун Туркманистонга қарши майдонга тушамиз  22

"Қўқон-1912": Аёллар жамоамиз навбатдаги назорат учрашувини ўтказди News

"Қўқон-1912": Аёллар жамоамиз навбатдаги назорат учрашувини ўтказди

Tags :  Қўқон-1912
Мирсаид Миролимов бошчилик қилаётган аёллар жамоамиз янги мавсумга тайёргарликни қизғин тарзда олиб бормоқдалар.

Кеча қизларимиз навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушдилар.

Бу галги рақибимиз Қувасойнинг "Цементчи"  жамоаси қизлари бўлди. Марғилон шаҳрида бўлиб ўтган баҳсда Қувасойликлар 2-1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Дўстона ўтган баҳсда ҳисобни даставвал "Цементчи" қизлари очишди. Рақибларимиз тепган тўп ҳимоячимизга тегиб "рикошет" ҳолатида дарвозамиздан жой олди. 1-тайм якунига етмасдан Қувасойликлар иккинчи марта дарвозамизни ишғол қилишди.

2-таймни жамоамиз анча фаол  ўтказди. Натижада учрашувнинг 65-дақиқасида Гулираъно Ҳасанова ҳисобни қисқартирди.
Қолган дақиқаларда ҳам футболчи қизларимиз рақиб дарвозаси олдида бир қанча хавфли вазиятларни яратишди. Бироқ ҳисобни ижобий томонга ўзгартириш учун хужумларимиз якунида аниқлик етишмади.

Шу тариқа учрашув 2-1 ҳисобида "Цементчи" қизларининг ғалабаси билан якунланди.  

Назорат учрашуви. Марғилон шахар “Мехнат” ўйингохи.
“Цементчи ”(аёллар) -  “Қўқон-1912”(аёллар)  2-1
Голлар: 
Автогол (25), Зарина Неъматова (35),- Гулирано Хасанова (65)

“Цементчи ”(аёллар): Мадинабону Юсупова, Мохидил Алёржонова, Гули Рахимова, Зарина Неъматова, Саидахон Мирзарахимова, Диана Рашкова, Азиза Камилова, Есение Эзден, Севдидахон Мўйдинова, Одина Умаржонова, Дурдона Олимова,

Захира: Сарвинозхон Холмуродова, Дилафруз Маманазарова, Шахрибону Махмудова, Ангилина Котова, Очилой Турсунова, Мухлиса Мўминова, Қизлархон Иброхимова, Гулёра Холмирзаева, Мафтуна Марупова

 “Қўқон-1912-”(аёллар): Дилбар Улканбаева, Гулзода Гуломкодирова,Мунавара Низамжонова, Санобар Эркинова, Зумрад Тоштемирова, Мафтуна Охунова, Вазира Мирзакамолова, Шохсанам Машрапова, Шохсанам Орифжонова, Нозима Ганиева, Дилшода Нибижонова

Захира: ИродаТуланова, Намуна Жураева, Солихабону Исмаилова, Шахзода Омонова, Гулирано Хасанова, Мафтуна Жураева, Фотима Юсупова, Дурдона Гуломова, Мусаева Ойгул




Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика