Latest news

07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  3 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  14 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  21 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  65

"Қўқон-1912": "Андижон"га қарши ўйин олдидан (фотомақола) News

"Қўқон-1912": "Андижон"га қарши ўйин олдидан (фотомақола)

"Қўқон-1912" аъзолари “Андижон” билан бўладиган “водий дербиси”га тайёргарликни давом эттиришмоқда.
Мураббийлар булажак учрашув олдидан ҳар-хил тактик қўлланмаларни кўриб чиқмоқдалар. Қўйида кечаги машғулотлардан фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

photo_2016-03-31_05-01-25

photo_2016-03-31_05-01-33

Футболчилар машғулот бошида жисмоний машқларни бажаришди. Сўнгра эса тўп билан ишлашга ўтилди.

photo_2016-03-31_05-01-38

photo_2016-03-31_05-01-48

Жамоамизда бўлғуси ўйинн олдидан жиддий йўқотишлар бор. Сардоримиз Азиз Тўхтабоев жароҳат боис енгил машғулот ўтказган бўлса, Андрей Бакланов кеча томошабин сифатида машғулотлани кузатди. Шунингдек, ҳужумчи Наврўз Алимов машғулотлар давомида олган жароҳати жиддийроқ кўринади. У кечаги машғулотларга келмади ҳам. Бу уччала футболчининг ўрнини кимлар тўлдиришини ўйин куни кўрамиз.

photo_2016-03-31_05-01-54

photo_2016-03-31_05-02-00

photo_2016-03-31_05-02-05

Дарвозабонлар ҳақида гап кетганда Руслан Матниязовнинг жароҳатдан сўнг тўп билан ишлашни бошлагани қувонарли ҳолат. Кечаги машғулотларда эса дарвозаларни тажрибали Ғайрат Ҳасанов ҳамда ёш дарвозабонимиз Ислом Абдуллаевлар қўриқлашди.

photo_2016-03-31_05-02-11

photo_2016-03-31_05-02-22

photo_2016-03-31_05-02-27

Мураббийларимиз бу йил ёш футболчиларимизга кўпроқ эътибор қаратишмоқда. Кечаги машғулотларда ёш ҳужумчи Достон Мелиқўзиев кўп тер тўкди. Наврўзнинг ўрнига Достонга ишонч билдирилармикан? Шунингдек, яна бир ёш ярим ҳимоячи Иқбол Маликжонов ҳам мураббийлардан кўплаб кўрсатмаларни олди.

photo_2016-03-31_05-02-35

Яна бир ҳужумчимиз Азизхон Ибрагимов ҳам Ўзбекистон Кубоги 1/16 финад доирасидаги “Нбу-Осиё”га қарши ўйинда гол уриб мураббийлар эътирофига сазовор бўлганди. Унга яна имконият берилиши мумкин.

photo_2016-03-31_05-02-45

photo_2016-03-31_05-02-52

photo_2016-03-31_05-02-58

Қолган барча футболчилар эса бўлғуси ўйинга катта иштиёқ билан тайёргарлик кўришмоқда.

photo_2016-03-31_05-03-04

Бу икки инсонни андижонликлар ҳали унутишмаган бўлсалар керак. Сергей Ковшов ва Абдуллоҳ Олимов .

photo_2016-03-31_05-03-09

photo_2016-03-31_05-03-14

Жамоамиз шифокорлари футболчиларимизнинг ҳар бир ўйинга соғ-саломат етиб келишлари йўлида бор куч-ғайратларини ишга солмоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, “Қўқон-1912” – “Андижон” жамоалари ўртасидаги учрашув 2 апрель куни соат 16:30да бошланади.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика