Latest news

22:14Доннарумма "Сити"да қанча маош олади?  0 21:53Расман: Мастантуоно - "Реал" футболчиси!  1 21:29Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" сўнгги босқич олдидан мағлуб бўлди  3 21:04"Манчестер Юнайтед" футболчиси фаолиятини "Вест Бромвич"да давом эттириши мумкин  0 20:39Ўзбекистон терма жамоаси афсоналари Россия фахрийлари билан дуранг ўйнади  10 20:25"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди   1 19:56"Барселона" Майамида ташкил этиладиган "Вильярреал"га қарши ўйин ортидан 5 млн евро ишлаб олади  0 19:25"Манчестер Юнайтед"нинг Лига кубоги 2-босқичидаги рақиби аниқланди  2 18:58"Манчестер Сити"нинг янги футболчиси 10-рақамли либосни олади  0 18:30"Одил Аҳмедов ФА" U-16 "Реал", "Динамо" Тбилиси ва "Црвена Звезда" билан ўйнайди   2 18:12"Атлетико" "Ал Насср" аъзосига даъвогар  0 17:44"Реал" собиқ футболчиси Туркия клуби билан музокаралар олиб бормоқда  0 17:15"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаев учун ЦСКАга пул ўтказолмаяпти  18 16:52"Бухоро" "Хоразм" билан муроса кўчасини танлаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35"Динамо" футболчилари микст-зона орқали ҳаракатланмади, "Навбаҳор" стадиони ходими захира ўриндиғи ёнига туриб олди, "Қўқон-1912" "Бобур Арена"га киришда муаммога дуч келди — Лига комиссарлари билдиргиси  4

"Қўқон-1912" 2020 йилги мавсумдан олдин янги футболчиларни таништирди News

"Қўқон-1912" 2020 йилги мавсумдан олдин янги футболчиларни таништирди

Бугун Қўқондаги "Олтин водий" меҳмонхонасининг анжуманлар залида "Қўқон-1912" жамоаси янги футболчиларни таништирув маросими ўтказди.

Аслида бу тадбир "Марказий" стадионда ўтиши белгиланганди, лекин об-ҳавонинг кескин ўзгариб, тинимсиз ёмғир ёғиши сабабли тадбир меҳмонхонанинг анжуманлар залига кўчирилди. Зал озгина кичикроқ бўлганлиги учун тадбирга келган ҳамма мухлисларни ҳам сиғдира олмади.

Таништирув маросимини "Қўқон-1912" жамоаси матбуот котиби Акрамжон Мамадалиев очиб берди ва олиб борди. Дастлаб мураббийлар штаби - бош мураббий Бахтиёр Ашурматов ва унинг ёрдамчилари Даврон Файзиев, Зоҳид Нурматов ва Муҳиддин Абдувалиев таништирилди. 

Дастлабки сўз Бахтиёр Ашурматовга берилди. Ашурматов ўз сўзида ўзи туғилган Қўқон шаҳри жамоасига бош мураббийлик қилиши шараф эканлиги, шогирдлариям масъулиятни ҳис қилиб, яхши ўйнаб ҳар қандай рақибга қарши "жанг" қилишга тайёр эканини, жамоага мухлисларни қўллаб қувватлаши кераклигини, мухлисларни хурсанд қилиш учун қўлидан келган барча ишни қилишини ва ҳалол футбол ўйнашини айтди.

Яна бир таниқли мураббий Даврон Файзиев ҳам сўзга чиқиб, Қўқонда ишлаётганидан кўнгли тўқлиги, Қўқонда ўзини худди уйидагидай ҳис қилишини айтди.

  

Кейин жамоага янги келган футболчилар рақамлари билан таништирилди. "Янгилар" қуйидаги рақамлардаги ўйнайдиган бўлди:


1. Ботирали Эргашев

3. Бобур Акбаров

4. Собит Синдаров

7. Шохназар Норбеков

8. Сухроб Нуруллоев

13. Сардор Азимов

17. Музаффар Музаффаров

22. Муҳаммаданас Ҳасанов

33. Иван Йосович (Сербия)

44. Шодиёр Хожиматов

91. Якуба Бамба (Кот-Д'Ивуар)

99. Бек Абдуллаев


Шундан сўнг жамоанинг етакчи футболчилари сўзга чиқиб янги мавсумда астойдил ўйнаб ўтган йилга нисбатан яхши натижаларга эришиб мухлисларни хурсанд қилишга ваъда берди.



Фарҳоджон Узоқов

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика