Latest news

14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  1 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  2 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  1 13:34Элдор Шомуродов мураббийи Нури Шахин, тўпурарлик пойгаси ва "Фенербахче" ҳақида гапирди  2 13:10"Шаржа" – "Насаф" учрашуви ўмонлик ҳакамларга топширилди  0 12:43"Навбаҳор" африкалик ҳужумчини жалб этмоқда  1 12:20Расман: "Машъал" ганалик футболчини таркибга қўшиб олди  0 11:51Интервью. Санжар Шоаҳмедов: "Металлург"нинг юқори мақсадлари бу клубга келишимда ҳал қилувчи омил бўлди"  0 11:24Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК мусобақаларида ишлайди  1 10:48Осимхен фаолиятини Европанинг ТОП жамоасида давом эттириши мумкин  2 10:20Салоҳ Саудия чемпионатига ўтишга рози  3 09:15Камолиддин Тожиев: "Бу биз учун оғриқли мавзу"  3 08:46"Нефтчи" "Насаф"нинг яна бир футболчисига қизиқиш билдирмоқда  9 08:18Кечаги учрашувда "Арсенал"нинг икки нафар футболчиси жароҳат олди  0 07:50Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" гуруҳдаги сўнгги учрашувида майдонга тушади  7

Мантиқсизлик... News

Мантиқсизлик...

Суперлиганинг ортда қолган мавсумига оид таҳлилларни беришда давом этамиз.

Тарихдаги энг яхши чемпионатлардан бирига гувоҳ бўлдик. Аммо камчиликлар йўқ эмас. Масалан, ЎФА тартиб-интизом қўмитасининг фаолиятига нисбатан жиддий эътироз бор. Буни 2та мисол орқали тушунтириб беришга ҳаракат қиламан.

1-ҳолат

2 май куни эди. "Пахтакор" сардори Шерзод Аъзамов бош ҳакам Фирдавс Норсафаровдан норози бўлиб, уни сўкади. Табиийки, қаршилик рефери чўнтагидан қизил карточкани чиқарди. Бу эпизод қўмитада ҳам кўриб чиқилди ва Аъзамов 3та ўйинга дисквалификация қилинди. "Пахтакор" ўша ўйинларнинг барчасида очко йўқотди...

9 октябрь куни. "Насаф" "Сўғдиёна"ни қабул қилди. Учрашув охирида Лука Чермель мадонда "цирк қўйди"


Ўша қўмита бу эпизодни ҳам ўрганди. Ва сербиялик футболчи 5 млн сўм миқдорида жаримага тортилди...

Изоҳ: Аъзамов турган жойида ҳакамни ҳақорат қилгани учун 3та ўйинга кетди. Чермель эса нафақат ҳақорат қилди, реферига ташланмоқчи бўлди, шифокор халтаси, реклама баннерларини тепиб ташлади. Ва фақат жарима билан қутулди. Ғалати.

2-ҳолат

2021 йилнинг август ойи. "Металлург" бош директори Шавкат Саидов ўйиндан кейин "Машъал" бош мураббийи Александр Хомяковнинг кўкрак қисмига бир марта зарба йўллади. Бу ҳаракат тартиб-интизом қўмитасида ўрганилиб, бекободликлар раҳбарига нақ 1 йиллик дисквалификация берилди... 

2022 йилнинг август ойи. "Локомотив" билан ўйиндан кейин Рўзиқул Бердиев майдонга тушиб, учрашувни бошқарган Аҳрол Рисқуллаевга эътирозларини қўпол тарзда баён этди ва унинг қорин қисмига зарба берди.  Бу иш ҳам тартиб-интизом қўмитасида ўрганилди ва "Насаф" устози 3 ўйинга четлатилди.

Савол: Расмийларга тажоввузнинг "баҳоси" учталик дисквалификация экан, нега Саидовга 1 йил берилган эди?

Иккала ҳолат ҳам битта нарсага ишора қилди: Ҳамма тенг кўзда кўрилмайди. Номларга қараб, қўмитанинг позицияси ўзгариши мумкин. Буни ҳеч ким инкор қила олмайди. Юқоридаги ҳолатлар давом этишини хоҳламасак, ТИҚ қайтадан, мукаммалроқ қилиб шакллантирилиши керак.

P/s. ЎФА устави ҳамда тегишли кодексда Тартиб-интизом қўмитасига жуда катта ваколат берилган. Бу катта масъулият дегани. Шундай экан, у ерда Аъзамов билан Чермелга, Бердиев билан Саидовга нисбатан бир хил муносабат таъминланиши, улар битта кўзда кўрилиши шарт!

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Author :
Rating: -21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика