Latest news

15:52"WhoScored" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи рамзий термасини тақдим қилди  1 15:15Факт: "Нефтчи" 17 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни юта олмаяпти  0 14:52“Нефтчи” академияси фаолиятини бошламоқда!  1 14:20Месси туғилган кунини нишонлади, Араухо уйланди, ПСЖда "ойлик чиқди". Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  4 14:10Котрина Кулбите: "Муносиб ўйин кўрсатиб, Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилганмиз"  1 13:54"Динамо" бир киши кам бўлиб "Қўқон-1912"ни ютган учрашувдан галерея  2 13:28Гвардиола Грилишнинг кам ўйнаётгани сабабини айтди  0 12:56Милан Митрович: “Футбол ҳаётга ўхшайди — ҳамма нарса режадагидек кетавермайди”  1 12:50Симоне Инзаги: "Пеп Гвардиола - энг зўри"  2 12:22Исломбек Исмоилов: "Нефтчи"га вилоят ҳокимининг таклифи билан келдим"  11 12:12Рафинья Нико Уильямс ҳақида: "Юқори сифатли футболчи"  2 11:44"Астон Вилла" "Челси" ва "Арсенал" қизиқаётган футболчиси учун 100 млн фунт талаб қилмоқда  1 11:16"CAFA Nations Cup" мусобақасида 8 терма жамоа иштирок этади  7 10:50Винисиуснинг талаблари маълум. Унинг талабларини “Реал“ қабул қилишга тайёр эмас  15 10:20“Рома“ ҳужумчисига Россиядан таклиф бор  0

"Қизилқум": Ёшларимиздан яна бир ишончли ғалаба News

"Қизилқум": Ёшларимиздан яна бир ишончли ғалаба

Ёшлар лигасининг охирги турида Андижондан ишончли ғалаба билан қайтган “Қизилқум” ёшлари навбатдаги учрашувни ҳам кўтаринки руҳда ўтказишди.

Гарчи, “Олмалиқ” ёшлари таркибида тажрибали Зоҳир Пиримов, Жаҳонгир Абдумўминов, Азамат Исроилов сингари тажрибали футболчилар майдонга тушганига қарамай, Обид Худоёров шогирдлари ўзларини йўқотиб қўйишмади.

Дастлаб биринчи бўлимда Севдиёр Ҳамроқулов меҳмонлар дарвозасини ишғол этган бўлса, танаффусдан сўнг мезбонлар яна икки бор “Олмалиқ” посбонини чиройли тарзда доғда қолдиришди. Аввалига 46-дақиқада Баҳром Нарзуллаев ўртадаги фарқни оширди — 2:0.  78-дақиқада Маъруф Тиллаев “Қизилқум” ёшларининг учинчи голига муаллифлик қилди.

Кўпчилик мезбонларнинг йирик ғалабасини тахмин қилаётган бир паллада олмалиқликлар ўртадаги фарқни қисқартиришнинг уддасидан чиқдилар. Ўйин тугашига саноқли дақиқалар қолганида Анвар Сапаров “Олмалиқ”нинг ягона голини мезбонлар дарвозасига киритди — 3:1.

ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:

Ёшлар лигаси

22-тур, 18 сентябрь (жума)

“Қизилқум” (Навоий) — “Олмалиқ” (Олмалиқ) — 3:1 (1:0)

Кармана шаҳри. “Қизилқум” ПФК қошидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаби стадиони. 149 томошабин.

Ҳакамлар:
Комилжон Расулов (Қарши) — 8,6, Леонид Закутилин — 8,4, Евгений Закутилин — 8,4, Олимжон Абдуҳалимов (барчаси — Навоий) — 9.

Назоратчи: Игорь Мустафин (Тошкент).

Голлар: Севдиёр Ҳамроқулов (19), Баҳром Нарзуллаев (46), Маъруф Тиллаев (78), Анвар Сапаров (90+3).

“Қизилқум”: 12. Дилшод Ҳамроев (50. Шахзод Асатов, 73), 3. Жамҳурбек Абдужалилов (27. Руслан Искандаров, 58), 4. Виктор Григорьев (5. Ҳусниддин Фазлиддинов, 31), 8. Севдиёр Ҳамроқулов, 9. Бобур Мамиров (17. Сардор Пўлатов, 79), 13. Баҳром Нарзуллаев (2. Маъруф Тиллаев, 55), 16. Сардор Жаҳонов, 20. Саиджон Ҳайитов, 21. Бобуржон Ўроқов, 25. Нуриддин Раҳматуллаев, 29. Руслан Санаев.

“Олмалиқ”: 30. Максим Криушев (с), 3. Азамат Исроилов, 4. Улуғбек Худойбердиев, 6. Муҳаммад Исаев, 8. Жаҳонгир Абдумўминов (9. Қадамбой Нурметов, 46, 19. Анвар Сапаров, 62) 10. Абдумалик Тошпўлатов, 11. Зоҳир Примов (13. Фарҳод Имомов, 46), 12. Абдуазиз Жўрабоев (20. Мурод Ахатов. 79), 14. Дониёр Набиев, 15. Азизбек Суюнов, 17. Миржалол Мирюсупов (7. Дадахон Юсупов, 75).

Огоҳлантиришлар: Виктор Григорьев (17), Жаҳонгир Абдумўминов (45+1), Жамҳурбек Абдужалилов (55),  Ҳусниддин Фазлиддинов (57), Руслан Санаев (57), Севдиёр Ҳамроқулов (67), Сардор Жаҳонов (89).

Четлатиш: Севдиёр Ҳамроқулов (иккинчи сариқ карточка, 68).

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика