Latest news

00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  11 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  3 23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  11 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

"Қизилқум": “Ёшлар” спорт мажмуи футбол майдони тайёр News

"Қизилқум": “Ёшлар” спорт мажмуи футбол майдони тайёр

Бугун сифатли майдон футболнинг ажралмас бир бўлаги саналади.

Гарчи, кейинги пайтларда айрим ўлкаларда сунъий яшил майдонлар барпо этилиб, ҳатто халқаро учрашувлар ўтказилаётган бўлса-да, ҳеч бир нарса табиий чим ўрнини боса олмайди.

Аввал хабар қилганимиздек, Навоийдаги кўркам ва замонавий “Ёшлар” спорт мажмуасида мухлисларбоп ва чиройли ўйинлар ташкил этиш йўлида хайрли ишга қўл урилган эди. Навоий вилояти ҳокимлиги, вилоят футбол федерацияси ташаббуси билан мазкур спорт мажмуаси футбол майдони чимини алмаштириш ва сифатини яхшилаш юмушлари июль ойида бошлаб юборилганди.

Режага кўра, маҳаллий хомийлар кўмагида уч ойда давомида кенг кўламли бунёдкорлик ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди. Бу ишни амалга ошириш кореялик мутахассислар зиммасига юклатилди. Пойтахтимизда “Локомотив” ҳамда ТТЙМИ стадионлари учун яшил майдон барпо этиб берган ИП ООО “RITA IVESTMENT” корхонаси мутахассислари футбол майдонини тўлиқ қайта реконструкция қилиб,  майсани футбол ўйнаш учун тайёр ҳолатга келтирдилар.

— Бугун Юртбошимиз ва ҳукуматимиз томонидан мамлакатимизда миллионлар ўйинини — футболни янада ривожлантириш йўлида катта ишлар амалга ошириляпти, — дейди “Қизилқум” ПФК бош менежери Ҳамиджон Актамов.  — Бундан кўзланган бош мақсад — соғлом авлодни тарбиялаш, истеъдодли ёшларни кашф этиш, юртимиз довруғини дунёга ёйишдир. Бу каби ғамхўрлик ва эътибор эса жойларда мутахассисларни янада кўпроқ изланиш, ишлашга ундаши табиий. Мамлакатимизнинг бошқа вилоятларида бўлгани каби бугун Навоийда ҳам футбол оммавийлигини оширишга алоҳида аҳамият бериляпти. Вилоят ҳокимлиги томонидан футболни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш борасида талайгина ишлар олиб борила.тганлиги эътиборлидир. Вилоят футбол федерацияси келгусида олдимизга Навоийда кучли ва рақобатбардош жамоани шакллантиришни мақсад қилиб қўйган. Стадионда нафақат яшил майдон учрашувлар учун шай ҳолатга келтирилди. Балки унинг сифатини юқори ҳолатда сақлаш учун хориждан майдонга ишлов берувчи махсус анжом ва техникалар келтирилди. Германиядан махсус буюртма асосида халқаро талабларга жавоб берувчи дарвозалар олиб келинди ва улар учрашувлардан олдин майдонга ўрнатилади. Келгусида “Ёшлар” спорт мажмуаси стадионидаги таблони ҳам замонавий рақамли таблога алмаштиришни мўлжаллаяпмиз.

— Келгусида шу ишлар билан чекланиб қолмоқчи эмасмиз. “Қизилқум” ПФК қошидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаби ишини янада жонлантириш, иқтидорли ёшларни тарбиялашга алоҳида аҳамият берилади. Бу борада аниқ дастурлар ишлаб чиқилди. Ҳозирда Нодиржон Болтаев раҳбарлик қилаётган футбол мактабидан умидимиз жуда катта.

— Муҳими, яқин йилларда нафақат мамлакат миллий чемпионатида совринли ўринлар учун курашадиган, балки ОФК тасарруфидаги йирик халқаро мусобақаларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган жамоани шакллантиришни мўлжаллаганмиз. Бунинг учун Навоийда барча шарт-шароит мавжуд, деб биламан.

— Гарчи, стадионимиз бугун ўйин ўтказиш учун тайёр ҳолатга келтирилган бўлса-да, мутахассислар билан келишиб, унда уй учрашувларини янги мавсумдан уюштиришни режалаштирганмиз. Яшил майдонни юқори сифатини ушлаб қолиш ва уни кўз қорачиғимиздек асрашимиз лозим.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика