Latest news

16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  0 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  0 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   9 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  3 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  7 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   2 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  4 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  12

“Қизилқум” Янги йил байрамини тантана қилди News

“Қизилқум” Янги йил байрамини тантана қилди

Tags :  Қизилқум
Куни кеча Навоийдаги “Қизилқумцемент” ҳиссадорлик жамияти сиҳатгоҳида “Қизилқум” футбол клуби аъзолари Янги йил байрами муносабати билан жам бўлдилар.

Унда нафақат “Қизилқум” жамоаси аъзолари, балки “Гули” футболчи қизлари, вилоят раҳбарлари, хомийлар ва бошқа кўплаб меҳмонлар қатнашдилар.

Тантана аввалида Навоий вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти Эркинжон Турдимов сўзга чиқди ва йиғилганларни байрам билан табриклади.

—  “Қизилқум” жамоаси икки йил олдин миллий чемпионатимизни ўн биринчи поғонада якунлаган эди, — деди Эркинжон Оқбўтаевич. — Бу йил эса футболчиларимиз мавсумни ўнинчи поғонада ниҳоясига етказди. Агар шу тарзда ўсишга эришиладиган бўлса, “Қизилқум”нинг чемпионлигини яна тўққиз йил кутишга тўғри келаркан. Мамлакатимида шахсан Юртбошимиз ташаббуслари билан миллионлар ўйини жадал оммавийлашиб, ривожланиб бормоқда. Навоийда миллий чемпионатимизда совринли ўринлар учун курашадиган жамоани шакллантириш учун барча шарт-шароитлар етарли. Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида Навоийда “Ёшлар” спорт мажмуасида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Айниқса, мазкур спорт иншооти яшил майдонининг юқори сифатли майса билан қопланганлиги нафақат футболчиларни, балки мухлислар кайфиятини ҳам кўтариб юбориши табиий. Бундай стадионда кучли ва ҳар жиҳатдан шаклланган жамоалар футбол ўйнаши лозим. Шундай экан, биз футболчиларимиздан чиройли футбол ва юқори натижалар кутадиган пайт келди, деб ўйлайман.

—  Бундан бир неча йил олдин “Қизилқум” жамоаси олий лигадан тушиб кетмаса бўлди, деган ҳадик билан мавсум охирини кутардик, — дейди Навоий кон-металлургия комбинати касаба уюшмаси раиси Исроил Раҳматов. — Мана аста-секин жамоа аъзолари чемпионатда ўз ўйинларини топиб боришмоқда. Энди футболчиларимизнинг совринли ўринлар учун курашадиган фурсати етди. Барчангизни кириб келаётган Янги — 2016 йил билан табриклар эканман, сизларга бир хушхабарни етказиб қўймоқчиман. “Қизилқум” жамоаси аъзоларига келаси мавсум олдидан хорижий русумдаги янги ва  замонавий автобус тақдим қиламиз.

—  “Қизилқум” жамоасини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда кўмаклашаётганимиздан хурсандмиз, — дейди “Қизилқумцемент” ҲЖ раиси Рустам Айходжаев. — Футболчиларимиз чемпионат кучлилари сафига қўшилса бундан бошимиз осмонга етарди. Жамоамизнинг кўпсонли мухлисларимизни қувонтирадиган ўйинлар намойиш этиши учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериш учун бор имкониятимизни ишга соламиз.

Тадбирда вилоятнинг бир гуруҳ хонандалари ўзларининг дилтортар куй-қўшиқлари билан йиғилганлар кўнглини шод этди. Айниқса, “Қаҳ-қаҳа” қизиқчилар гуруҳи чиқишлари байрам файзига янада файз қўшди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика