Latest news

10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  0 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  2 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  21 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  4 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  10

"Қизилқум" Туркияда йиғин ўтказади News

"Қизилқум" Туркияда йиғин ўтказади

"Қизилқум" клуби айни пайтда Навоийда йиғин ўтказмоқда.

"Олтин изловчилар" 13 январь куни Ҳамиджон Актамов бошчилигида йиғинга киришишган. Жамоани кимлар тарк этгани ва кимлар қолгани ҳақида олдинроқ хабар берган эдик.

“Қизилқум” янги мавсумга тайёргарликни бошлади

Бундан ташқари, жамоанинг собиқ легионерлари Элгужа Григалашвили ва Мате Ватсадзе ҳам "Қизилқум"га қайтишди. Лекин, клуб бу ҳақда ҳали расман эълон қилмади.

Элгужа ва Мате "Қизилқум"га қайтмоқда

Навоийликлар 21 январдан йиғинни Тошкентга кўчиришади. Бир ҳафта пойтахтда машғулотлар олиб борилганидан сўнг 28 январь куни клуб чартер рейсда Туркиянинг Анталия шаҳрига учиб кетади. Анталиядаги йиғин 12 февраль санасига қадар давом этади. У ерда ўтказиладиган назорат ўйинларида Актамов шогирдларига қайси жамоалар рақиб бўлиши ҳозирча аниқ эмас.

Олдинроқ, Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси ҳам 28 январь - 12 февраль кунлари Анталияда йиғин ўтказиши ҳақида хабар бергандик. Ҳар иккала клуб Анталияга чартер рейсда бирга учишади.


Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" ўтган мавсумни Суперлиганинг 11-поғонасида тугатган.

Rating: -15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика