Latest news

15:03Каннаваро қандай мураббий?  2 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  0 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  0 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  1 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  1 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  22 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  2 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  6 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  33 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1 09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  26

“Қизилқум” тўрт йиллик танаффусдан кейин ўз майдонида “Нефтчи”ни енгди News

“Қизилқум” тўрт йиллик танаффусдан кейин ўз майдонида “Нефтчи”ни енгди

Суперлиганинг 7-турида “Қизилқум” футбочлилари Навоийда “Нефтчи”дан (1:0) устун келишди.

Ҳамиджон Актамов бошчилигидаги навоийликлар тўрт йиллик танаффусдан кейин ниҳоят ўз уйларида фарғоналикларни мағлуб этишди. “Қизилқум” футбочлилари сўнгги марта 2014 йилнинг августида Навоийда “Нефтчи”ни таслим (2:0) этишганди. Шундан кейин мазкур жамоаларнинг Навойида ўтган беллашувларида томонлар муроса (2015 йил- 0:0, 2016 йил -0:0, 2017 йил -2:2) кўчасини танлашганди.

Умуман ушбу турда “Қизилқум” Суперлигада ўз майдонида илк ғалабани тантана қилди. Бунгача Навоий вилоятининг бош жамоаси жорий мавсумда ўз уйида ўтказган тўртта беллашувнинг (“Локомотив”, “Қўқон-1912”, “Насаф” ва “Бунёдкор”) барчасида мағлуб бўлганди. Шунингдек, навоийликлар Суперлига баҳсларида илк марта ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолишга муваффақ бўлишди.

“Қизилқум” матбуот хизмати.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика