Latest news

18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  32 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  58 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  4

«Қизилқум» — «Шўртан» учрашувини ФИФА рефериси Валентин Коваленко бошқаради News

«Қизилқум» — «Шўртан» учрашувини ФИФА рефериси Валентин Коваленко бошқаради

Олий лига жамоалари учрашувлари турдан турга қизиқарли ва шиддатли тус олмоқда.
Ўйинларда қайд этилаётган кутилмаган натижалар эса мухлисларда янада қизқиш ортишига туртки бўлаётир.

Ўн биринчи тур баҳслари 30 — 31 май куни ўтказилиши белгиланган. Тақвимга кўра, дастлабки куни  тўртта учрашув ўтказилади. Унда «Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Металлург» (Бекобод), «Андижон» (Андижон) – «Нефтчи» (Фарғона), «Динамо» (Самарқанд) – «Машъал» (Муборак), «Қизилқум» (Навоий) – «Шўртан» (Ғузор) жамоалари ўзаро баҳс юритади.

31 май куни бўладиган «Қўқон-1912» (Қўқон) – «Навбаҳор» (Наманган), «Насаф» (Қарши) – «Сўғдиёна» (Жиззах), «Пахтакор» (Тошкент) – «Бунёдкор» (Тошкент), «Бухоро» (Бухоро) – «Локомотив» (Тошкент) жуфтликлари баҳси билан эса 11-тур ўйинлари ниҳоясига етади.

Мазкур тур учрашувлар ўзига хос дербилар баҳси эканлиги билан ҳам кўчиликнинг диққат-эътиборини тортиши табиий, албатта.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра, Навоийда бўладиган «Қизилқум»  – «Шўртан» учрашувини пойтахтлик ФИФА рефериси Валентин Коваленко бошқариб боради.

Унга ФИФА лайнсмени Маъмур Саидқосимов (Тошкент) ва Андрей Снетков (Янгийўл)лар кўмаклашади.

Ёшлар лигаси баҳси бош ҳаками ва асосий таркиблар ўйини захирадаги ҳаками этиб, тошкентлик Жасур Мухторов тайинланган.

Республика тоифасидаги ҳакам Сардор Нажафалиев (Тошкент) эса ҳакамлар фаолиятини назорат қилади.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси вакили Григорий Ртвеладзе эса учрашув комиссари этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, ёшлар лигаси учрашуви 29 май куни соат 17.00 да Навоий шаҳридаги “Сўғдиёна” стадионида бошланади. «Қизилқум»  – «Шўртан» жамоалари асосий таркиблари ўйини эса 30 майда соат 18.30 да “Ёшлар” спорт мажмуаси яшил майдонида старт олади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика