Latest news

10:13Миржалол Қосимов: "ФИФА кунлари жамоамиз фойдасига ишламади"  0 09:30Саудия Арабистони? Месси келажаги борасида бир қарорга келди  2 09:04Мирко Еличич: “Учрашувда омадимиз келмади, лекин ўйинимиздан қониқдим“  0 08:35Янги мавсум совриндорлари катта миқдордаги пулга эга бўлишади. ЎФФ Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди  3 08:02Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  2 07:40Суперлига. "Навбаҳор" ОКМК устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди, иккала жамоанинг биттадан голи ҳисобга олинмади  2 07:3040 ёшли Касорланинг голи “Овьедо“га 24 йиллик танаффусдан сўнг Ла Лига йўлланмасини қўлга киритишда ёрдам берди  7 03:46Сергей Лебедев: "Биз вақтни чўзганимиз йўқ"  1 02:00КЖЧ. "Интер" ва "Урава Ред Даймондс" ўртасидаги ўйин тақдирини 90+2 дақиқада урилган гол ҳал қилди  30 00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  10 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  88 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  20

“Қизилқум” пойтахт йиғинини бошламоқда News

“Қизилқум” пойтахт йиғинини бошламоқда

Tags :  Қизилқум
Футбол бўйича олий лига учрашувлари бошланишига тобора оз фурсат қолмоқда. Айни пайтда жамоалар бор эътиборларини янги мавсум ҳозирлигига қаратишган.

Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси аъзолари қисқа таътилдан сўнг 12 февраль, яъни бугундан навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ташкил этиш учун Тошкентга ташриф буюради.

Режага кўра, пойтахтда давом этадиган мазкур йиғин доирасида футболчиларимиз бешта синов-назорат учрашуви ўтказади:

13 февраль. “Қизилқум” — “Сўғдиёна”
15 февраль. “Қизилқум” — “Оқтепа”
17 февраль. “Қизилқум” — “Навбаҳор”
18 февраль. “Қизилқум” — “Қўқон-1912”
19 февраль. “Қизилқум” — “Металлург”.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, 24 январь — 7 февраль кунлари Фарғонада уюштирилган ўқув-машғулот йиғинидан сўнг, жамоани ҳимоячи Миржалол Қурбонов тарк этган. Миржалол навбатдаги мавсумни қўқонликлар таркибида бошлашга яқин турибди.

Тошкентда ўтадиган машғулотларга Нодирхон Камолов (“Нефтчи”), Элиёр Акбаров (“Цементчи”) каби футболчилар келиб қўшилиши кутилмоқда. Мураббийлар штаби навбатдаги йиғин доирасида яна бир қатор бошқа янги ўйинчиларни ҳам кўрикдан ўтказишни мақсад қилишган.

Янги мавсум олдидан “Қизилқум” футбол клуби мураббийлари ўтган йилги таркиб ўзагини сақлаб қолган ҳолда Илҳом Юнусов, Алишер Юсупов (“Насаф”), Отабек Нарзуллаев (“Бухоро”), Вячеслав Шевченко (Украина) каби футболчиларни  жамоага таклиф қилишган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика