Latest news

09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  1 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  3 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  3 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  13 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  4

“Қизилқум” ўртоқлик баҳсида “Сўғдиёна”ни мағлуб этди News

“Қизилқум” ўртоқлик баҳсида “Сўғдиёна”ни мағлуб этди

Шу кунларда пойтахтимизда ўқув-машғулот йиғини ўтказаётган “Қизилқум” футболчилари навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди.

Унда кончилар Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси билан куч синашди.

Учрашувда ҳар иккала жамоа мураббийлар штаби бир қатор янги ўйинчиларни ҳам синовдан ўтказди. Шиддатли ва кескин кечган баҳснинг биринчи бўлимида дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди — 0:0.

Танаффусдан сўнг, навоийликлар таркибига қўшилган болқонлик Неманья Йованович ҳисони очган бўлса, ўйин тугашига етти дақиқа қолганида Илҳом Юнусов “Қизилқум”нинг ғалабасини мустаҳкамлади — 2:0.

Ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма:

“Қизилқум” (Навоий) — “Сўғдиёна” (Жиззах) — 2:0 (0:0).

Тошкент. “Бунёдкор” футбол мактаби майдони. 22 июль.

Бош ҳакам
: Бахтиёр Намозов (Тошкент).

Назоратчи: Радик Серазитдинов (Тошкент).

Голлар: Неманья Йованович (69), Илҳом Юнусов (83).

“ҚИЗИЛҚУМ”:  Артём Макосин, Георгий Квесеишвили, Акмал Рустамов, Файзулла Қамбаров, Отабек Нарзуллаев, Эркин Бойдуллаев,  Элиёр Акбаров, Самандар Шодмонов, Илҳом Юнусов, Воҳид Шодиев, Баҳриддин Ваҳобов.

Захирадан майдонга тушганлар:  Неманья Йованович, Шерали Жўраев, Шукур Жумабоев, Нодирхон Камолов.

“СЎҒДИЁНА”: Музаффар Абдуллаев, Қаҳрамон Баҳодиров, Мурод Холмуҳаммедов, Акмал Холмуродов, Сарвар Жўраев, Сарваржон Холматов, Музаффар Музаффаров, Раббим Ҳасанов, Жамшид Ҳасанов, Алсалому Азатов, Акмал Абдураҳмонов.

Захирадан майдонга тушганлар:  Темур Ғаниев, Жаҳонгир Жиямуродов, Элиёр Орипов,  Сардор Эминов, Санжар Рашидов, Мўмин Мелиев, Дадажон Маматқулов, Дилмурод Икромов, Фарруҳ Шотурсунов, Ширинбой Абдуллаев.

Эслатиб ўтамиз, “Қизилқум” жамоаси давралар оралиғидаги танаффусдан сўнг, илк учрашувни  28 июль куни Тошкентда “Локомотив” жамоасига қарши ўтказади. Мазкур ўйин 13-турнинг кечиктирилган учрашуви саналади.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика