Latest news

23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  3 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  0 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  1 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  10 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:56ЕЧЛ. "Галатасарой" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  2 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  52 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  2 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  5 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  25 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  2

«Қизилқум» назорат баҳсида «Нефтчи»дан устун келди News

«Қизилқум» назорат баҳсида «Нефтчи»дан устун келди

Тошкент йиғинида ўйин амалиётини шакллантиришни ўз олдига мақсад қилган «Қизилқум» жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Навоийликларнинг навбатдаги рақиби Фарғонанинг «Нефтчи» футболчилари бўлди.
 
Учрашув пойтахтимиздаги «Оқтепа» стадионида бўлиб ўтди. Ўйинни ФИФА рефериси тошкентлик Бахтиёр Намозов бошқариб борди.
 
Назорат баҳсида фарғоналиклар икки таркибда тўп суришган бўлса, «Қизилқум» жамоаси бош мураббий таркибда катта ўзгаришларни амалга оширмади. Иложи борича, битта таркибга майдонда кўпроқ ҳаракат қилиши учун имконият берди.
 
«Нефтчи»га қарши ўйинда қуйидаги футболчилар майдонга чиқдилар:

 
Эркин Жабборов, Акмал Холиқов, Асқар Муҳиддинов, Миржалол Қурбонов, Акмал Рустамов, Ғайрат Жумаев, Шерали Жўраев, Элдор Бойматов, Самандар Шодмонов, Руслан Вагапов, Владимир Шишелов.
 
Захирадан майдонга тушганлар:
Алишер Холиқов, Сарваржон Холматов.
 
Ҳужумкор ва кескин курашларга бой ўтган ўйинда навоийликлардан Элдор Бойматов ҳамда Владимир Шишелов бир-биридан чиройли голларга муаллифлик қилди. Фарғоналиклар рақибларининг икки тўпига Зоҳид Абдуллаевнинг ягона голи билан жавоб қайтаришди — 2:1.
 
Режага кўра, кончилар навбатдаги ўртоқлик учрашувини 15 февраль куни Муборакнинг «Машъал» жамоаси билан ўтказади. Учрашув пойтахтимиздаги «Обод» стадионида соат 14.45 да бошланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика