Latest news

21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  0 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  3 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  0 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  8 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  3 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  14 17:15Гвардиола — АПЛда февраль ойининг энг яхши мураббийи  1 16:48"Манчестер Сити" футболчиси АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 16:25Манба: "Челси" жамоа сардори билан шартномани узайтирди  0 15:57Ямаль машғулотни ўтказиб юборди. Ташвишланишга сабаб борми?  0 15:32"Эскиларнинг бир гапи бор: менга ўртадаги ўйинчиларни айт, мен сенга жамоанг қандайлигини айтаман". Вадим Абрамов "Динамо" легионерларидан норози  4

“Қизилқум” навбатдаги учрашувда “Навбаҳор”дан устун келди News

“Қизилқум” навбатдаги учрашувда “Навбаҳор”дан устун келди

Tags :  Қизилқум
Шу кунларда Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди.

Кончиларнинг бу галги рақиби Наманганнинг “Навбаҳор” футболчилари бўлди.

Ўйинни Ҳамиджон Актамов раҳбарлигидаги “Қизилқум” вакиллари кўтаринки руҳда бошлади. Гарчи, баҳсни навоийликлар ҳужумкор руҳда бошлашган бўлса-да, учрашувнинг 16-дақиқасида ўз жарима майдончалари ичкарисида қоидани бузишди. Бош ҳакам Ильгиз Танташев иккиланмасдан ўн бир метрли нуқтани кўрсатди. “Навбаҳор”нинг украиналик легионери Александр Пишчурнинг берган зарбасини дарвозабон Эркин Жабборов бартараф этди ва ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Шундан сўнг, навоийликлар бор эътиборларини ҳужумга қаратишди. 20-дақиқада жарима майдончаси ичига ҳаволатиб узатилган тўпни “Қизилқум” жамоаси ҳужумчиси Вячеслав Шевченко боши билан рақиб дарвозасига йўллаб ҳисобни очди — 1:0.

Учрашув давомида ҳар икки жамоа мураббийлар штаби таркибларда ўзгартишларни амалга оширганлигига қарамай, ўйин охиригача ҳисоб бошқа ўзгармади ва якунда “Қизилқум” аъзолари “Навбаҳор”дан устун келдилар.

ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:

Ўртоқлик учрашуви

2016 йил 17 февраль

“Қизилқум” (Навоий) — “Навбаҳор” (Наманган) — 1:0 (1:0).

Ҳакамлар: Ильгиз Танташев, Руслан Серазитдинов, Андрей Цапенко.

“ҚИЗИЛҚУМ”: Эркин Жабборов, Акмал Рустамов, Георгий Квесиешвили, Азизбек Усмонов, Алишер Юсупов, Самандар Шодмонов, Андрей Деркач, Илҳом Юнусов, Шерали Жўраев,  Вячеслав Шевченко, Баҳриддин Ваҳобов.

Захирадан майдонга тушганлар: Ғайрат Жумаев,Отабек Нарзуллаев, Нодирхон Камолов, Сарваржон Холматов, Файзулла Қамбаров.

“НАВБАҲОР”: Алибек Туропов, Тоҳир Шамсиддинов, Игорь Голбан, Хайрулло Каримов, Азиз Ғуломхўжаев, Виктор Карпенко, Дилшод Жабборов, Аъзам Алиев, Анвар Ражабов, Акром Баҳриддинов, Александр Пишчур.

Захирадан майдонга тушганлар: Равшан Арслонов, Қаҳрамон Муҳаммаджонов, Обид Жўрабоев, Дониёр Усмонов, Нодир Мавлонов, Сардор Азимов.

Гол: Вячеслав Шевченко (20).

16-дақиқада Александр Пишчур (“Навбаҳор”) пенальтини амалга ошира олмади.

Четлатиш: Хайрулла Каримов (79).

Назоратчи: Сайфиддин Эрматов.

Бунгача кончилар Тошкент йиғини доирасида “Сўғдиёна”ни 5:3, “Оқтепа”ни 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратганди.

Эслатиб ўтамиз, “Қизилқум” футболчилари навбатдаги ўртоқлик учрашувини 19 февраль куни ўтказади. Шу куни навоийликлар Бекободнинг “Металлург” жамоаси билан ўзаро куч синашади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика