Latest news

14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  0 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  0 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  12 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  4 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  9 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  3 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  14 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  2 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  8 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  3 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  2 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  6 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  29 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  8 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0

"Қизилқум": Навбатдаги йиғин 5 январда бошланади News

"Қизилқум": Навбатдаги йиғин 5 январда бошланади

“Қизилқум” жамоаси аъзолари янги мавсум тараддудини 18 декабрда Навоий шаҳрида бошлашганди.
Дастлабки ўқув-машғулот йиғинида асосан маҳаллий ўйинчилар иштирок этдилар. Кунига бир мартадан ташкил қилинган машғулотларда бош мураббий Юрий Лукин ўттизга яқин футболчиларнинг жисмоний тикланишига жиддий эътибор қаратди.

Режага кўра, 28 декабрь куни йиғинда қатнашаётган футболчилар икки жамоага бўлиниб ўзаро куч синашдилар.

Бош мураббий Юрий Павловичнинг таъкидлашича, дастлабки босқич машғулотларида футболчиларнинг асосан жисмоний ҳолатига аҳамият берилган. Улардан йигирма нафарга яқини январда бошланадиган навбатдаги йиғинга ҳам жалб этиладилар. Шунингдек, кейинги машғулотларда таниқли ҳужумчи Владимир Шишелов ҳам қатнашади.

Бундан ташқари, ўтган мавсумни “Бунёдкор”, “Насаф”, “Локомотив”, “Нефтчи”, “Бухоро”, “Металлург” каби жамоаларда якунлаган  яна бир қатор тажрибали ўйинчилар ҳам “Қизилқум” мураббийлари кўригидан ўтиш истагини билдиришган. Уларнинг номларига яна бир ҳафтадан кейин аниқлик киритиш мумкин.

Шундан сўнг, клуб раҳбарияти томонидан жамоа аъзолари учун 2014 йилнинг 5 январига қадар қисқа муддатли таътил эълон қилинди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика