Latest news

16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  1 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  10 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  0 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  4 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  3 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  1 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  4 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  5 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  7 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0

“Қизилқум” - “Насаф”. Превью News

“Қизилқум” - “Насаф”. Превью

“Насаф” олий лига 8-тур учрашувини сафарда Навоий шаҳрининг “Қизилқум” жамоасига қарши ўтказади.

Мазкур жамоалар ўртасидаги ҳар-бир баҳсни футбол ишқибозларида катта қизиқиш  кузатиб келган. Бу сафар ҳам улар ана шундай баҳсга гувоҳ бўлишлари аниқ.

Учрашув 29 апрел шанба куни Навоий шаҳридаги “Ёшлар” спорт мажмуасида соат 18:00да бошланади.

Жамоаларнинг жорий чемпионатдаги иштироки

“Қизилқум” жамоаси бу йилги чемпионатда  7та  учрашув ўтказган, уларнинг иккитасида ғалаба, иккитасида дуранг ва уч учрашувда мағлубиятга учрашган. Тўплаган очколари сони 8та бўлиб, турнир жадвалининг 10-поғонасини банд этиб туришибди.

Жамоамиз ўтказилган 6 учрашувнинг 4тасида ғалаба, икки учрашувда мағлубиятга учраган. Тўплаган очколари сони 12тага тенг ва турнир жадвалини бешинчи поғонасида бормоқда.

“Қизилқум” ўтган 7-тур учрашувини Олмалиқда “Олмалиқ” жамоаси билан ўтказди. Бу учрашув голсиз дуранг натижа билан якунланган.

“Насаф” эса “Обод” билан куч синашиб, кичик 1:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихидан

Мазкур жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихига назар ташласак, “Насаф” ва “Қизилқум” жамоалари ҳозиргача 34 марта рўбару келишган. Ушбу баҳсларнинг 20 тасида жамоамизнинг қўли баланд келган бўлса, 6 учрашувда навоийлик футболчилар ғалаба қозонишган. 8 учрашувда томонлар дурангга имзо чекишган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам “Насаф” устунлик қилмоқда: 65-37.   

Энди мазкур жамоалар ўртасидаги энг йирик ҳисоблар ҳақида тўхталадиган бўлсак, жамоамиз “Қизилқум” устидан 7:1, 5:2 ва 4:0 кўринишида ғалабага эришган. “Қизилқум”нинг “Насаф” устидан энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 3:1 кўринишида.

Ўтган йилги ўзаро сўнгги учрашувда, мухлислар олти голга гувоҳ бўлишган. “Насаф” сўнгги дақиқада Шахбоз Эркиновнинг голи эвазига мағлубиятдан қутулиб қолган эди.

Жамоамиз Рўзиқул Бердиев бошчилигида ҳали бирон марта, ҳоҳ Қаршида бўлсин, ҳоҳ Навоийда бўлсин,  “Қизилқум” жамоасига мағлуб бўлган эмас.

Шу ерда яна бир қизиқарли фактни айтиб ўтиш жоиз. Айни пайтда “Қизилқум” жамоаси сафида фаолият юритаётган кўплаб футболчилар аввал “Насаф” жамоаси шарафини ҳимоя қилишган. Булар Артур Геворкян, Азамат Алланиёзов, Алишер Юсупов, Илҳом Юнусов, Самандар Шодмонов, Эркин Бойдуллаевлардир.

Жамоаларнинг Навоийда бўлган ўзаро учрашувлари тарихидан

Ўзаро ўйинлар қайдномаларини варақласак, жамоамиз Навоийда ўтказилган 17 учрашувнинг 7тасида ғалаба, 5тасида дуранг ва яна 5 учрашувда мағлубиятга учраган. Яна бир қизиқарли факт, “Қизилқум” жамоаси ўз майдонида сўнгги марта 2008 йилда “Насаф”ни мағлубиятга учратган. Сўнгги дуранг 3:3 натижаси эса 2016 йили қайд этилган. Олдиндаги учрашув жамоаларнинг Навоийдаги 18-учрашуви сифатида тарихга киради.

 “Насаф” сўнгги бор “Қизилқум” жамоасини Навоийда 2015 йили 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган.

Учрашув ҳакамлари ҳақида

Ушбу учрашувга Тошкентлик ҳакамлар гуруҳи тайинланди. Учрашувни Вадим Агишев бошқаради. Унга қанотларда Дониёр Сайлавов ва Александр Сидоровлар ёрдам беришади. Захира ҳаками сифатида Жасур Мухтаров ишлайди.

Учрашувда ҳакамлар ишини Бахтиёр Тоғаев назорат қилади. Бобир Ҳайдаров эса Ўзбекистон ПФЛ вакили сифатида учрашувга ташриф буюради.


ЎзПФЛ, 8-тур
“Қизилқум” (Навоий) – “Насаф” (Қарши)
29.04.2017. “Ёшлар” спорт мажмуаси. 18:00да
Бош ҳакам:
Вадим Агишев (Тошкент)
Қанот ҳакамлари:  Дониёр Сайлавов, Александр Сидоров (иккаласи ҳам Тошкентдан)
Захира ҳаками: Жасур Мухтаров (Тошкент)
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Бобир Ҳайдаров.

Вадим Агишев бу йилги чемпионатда жамоамиз иштирокидаги биринчи учрашувни бошқаради.  Ушбу ҳакам ўтган йилги мавсумда, айнан Қаршидаги “Қизилқум” жамоаси билан бўлган учрашувда ҳам бош ҳакамлик қилган. Бу учрашувда “Насаф” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Шунингдек Агишев ўтган йилги Қаршидаги Ўзбекистон кубоги чорак финали жавоб учрашувида “Андижон” жамоаси билан бўлган учрашувда ҳам ҳакамлик қилган. Бу учрашувда “аждарлар” 2:1 ҳисобида зафар қучишган.  

Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув, 28 апрел жума куни Кармана стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 16:00да бошланади.

Барча футбол ишқибозларини ушбу учрашувларга таклиф этиб қоламиз.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика