Latest news

20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  50 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  3 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  10 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  33 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  23 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1

“Қизилқум”: Мухлисларимиз Тошкентга боришади News

“Қизилқум”: Мухлисларимиз Тошкентга боришади

“Қизилқум” футбол клуби уй учрашувларини Навоий шаҳрида ўтказа бошлагач, мухлислари сафи сезиларли даражада кенгайди.
Ҳозирда жамоа қошида расман “Мухлислар клуби” фаолият олиб бормоқда. Бу эса навоийлик ишқибозларнинг ўз севимли жамоаларини сафар учрашувларида ҳам бевосита стадионнинг ўзида туриб қўллаб-қувватлашлари учун кенг имкониятлар яратяпти.

Бунга дастлабки турнинг “Бунёдкор” — “Қизилқум” ўйини ҳам яққол мисол бўлади. Тошкентдаги учрашувни кузатиш учун юз нафарга яқин мухлис Навоийдан ташриф буюрган эди.

Уларнинг уюшқоқлиги ва фаолликлари 23 март куни Навоийдаги “Сўғдиёна” стадионида кечган “Қизилқум” — “Андижон” жамоалари баҳсида ҳам сезилди. Ўйин кучли ёмғир остида ўтганлигига қарамасдан навоийлик мухлислар ўз севимли жамоаларини ёлғизлатиб қўйишмади. Якунда “Қизилқум” иккинчи турда дастлабки уч очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Режага кўра, мухлислар клуби аъзолари учинчи тур доирасида Тошкентда бўладиган “Пахтакор” — “Қизилқум” учрашувига ташриф буюришга қарор қилишган.

Мухлислар клуби 29 март куни эрталаб соат 6.00 да Навоий шаҳридаги “Сўғдиёна” стадиони олдида йиғилишади ва махсус автобусда йўлга отланишади.

Мурожаат учун телефон: +998913333773.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика