Latest news

19:58Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчисини "Каттақўрғон"га ижарага берди  0 19:30"Ливерпуль" "Палмейрас" вингерини сотиб олишга яқин  1 19:08Расман: Жасур Яхшибоев — "Локомотив" футболчиси!  6 18:55ПСЖ Дембеле билан можаро фонида Ҳоландга қизиқмоқда  2 18:28Флик кетма-кет икки мағлубиятдан кейин "Барселона" футболчилари билан жиддий суҳбат ўтказди  9 18:006 ёшда ватанни тарк этиш, полиция машинасидаги сайр ҳамда матонали онанинг ўлими ҳақидаги қайғули ҳикоя – "Пахтакор"нинг янги легионери билан танишамиз  2 17:29Расман: Тибо Куртуа француз клуби эгаларидан бирига айланди  1 17:02Қотиллик учун жазо ўтаган "Фламенго" собиқ сардори футболга қайтди  0 16:34Ла Лига жамоаси мураббийи Фабрицио Романони ёлғонда айблади  0 16:06"ТерДУ" назорат учрашувида "Қўқон-1912"ни енгди  0 15:39Расман: "Шўртан" грузиялик ҳимоячи, ивуарлик ҳужумчи ва яна 3 нафар легионер жалб этди  1 15:18Республика футбол академияси Про лигада қатнашади  7 15:02Ўзбекистонлик ҳакам аёллар ўртасидаги ЖЧ саралаш ўйинларини бошқариб боради  1 14:41Қишда Ўзбекистонга келган энг қиммат легионерлар  7 14:35"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди  22

«Қизилқум» мухлислари Қаршига боради News

«Қизилқум» мухлислари Қаршига боради

Tags :  Қизилқум
Олий лига саккизинчи тур доирасида «Қизилқум» футболчилари «Насаф» жамоаси меҳмони бўлади. Мазкур ўйин 8 май куни соат 17.45 да Қаршидаги «Марказий» стадионда бошланади.

Охирги турда навоийликлар кутилмаганда ўз майдонида «Бухоро» вакилларига имкониятни бой беришганди. Шунга қарамай, мухлисларнинг «Қизилқум» футболчиларидан умидлари жуда катта.

Ўз майдонида ҳар бир учрашувда севимли жамоаси жонига оро кираётган «Қизилқум» ПФК Мухлислар клуби аъзолари Қаршида ҳам кончиларни қўллаб-қувватлашга шай.

— Севимли жамоамиз аъзоларининг хоҳ уйда, хоҳ сафарда бўлсин чиройли футбол намойиш этишига ишонамиз, — дейди «Қизилқум» ПФК Мухлислар клуби етакчиларидан бири Жамшид Бекмуродов. — Ҳамшаҳарларимиз Қаршига фақат ижобий натижа учун йўл олишига ишонамиз. Шу боис, уларга меҳмонда стадионнинг ўзидан туриб  далда бўлишга ҳаракат қиламиз. Қолаверса, рақиб жамоа «Насаф» футбол клуби мухлислари билан ҳам дўстона алоқаларимиз йўлга қўйилган. Футбол нафақат спорт, балки у ўз атрофига ҳамфикр ва якдил инсонларни бирлаштирувчи восита эканлиги билан ҳам жуда аҳамиятлидир.

Мурожаат учун телефон: +998913333773. Мухлислар клуби етакчиси — Шаҳриддин Ишназаров.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика