Latest news

10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  1 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  2 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  5 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  8 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  0 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  2 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  12 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  6 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  5 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  5 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  108 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1

"Қизилқум" май ойида Суперлига учрашувини уйида қабул қилиши мумкин — ЎзПФЛ News

"Қизилқум" май ойида Суперлига учрашувини уйида қабул қилиши мумкин — ЎзПФЛ

Лига мутахассислари сўнгги икки ой ичида бир неча бор Навоий шаҳрида бўлиб, "Ёшлар" спорт мажмуасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Сўнгги бор улар кеча, 13 апрель куни стадионда бўлиб, ҳолатни кўздан кечирди.

"Навоий шаҳридаги стадион майдони март ойининг сўнгги 10 кунлигида расмий учрашувларни қабул қилиш учун тайёр ҳолатда бўлган. Бироқ стадион техник ҳудудини пардозлаш ишлари вақт талаб қилди. "Қизилқум" 18 апрель кунги Суперлига 6-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" клубига қарши учрашувни ўз майдонида қабул қилиш бўйича 10 апрель куни Лигага расмий хат йўллади. Ваҳоланки, ўрганишлар 18 апрель куни "Ёшлар" стадионида расмий учрашув ўтказиш эҳтимоли бироз кам эканлиги юзасидан Лига 7 апрель куни "Қизилқум" клубига маълумот тақдим этганди. 

"Суперлига ва Про лига регламенти"нинг 11.3 ҳамда 15.8-бандлари "Қизилқум" клубига Лига томонидан юборилган хатга асос вазифасини ўтаб берган. Расмий учрашувни ташкил этишда бир қатор масалалар инобатга олиниши лозим. Суперлига ўйини янги стадионда кутилмаган форс-мажор ҳолатлар билан тўқнаш келиши катта эҳтимол. Шундан келиб чиқиб, стадионда барча иш тўла якунланиши ва расмий учрашув ўтказиш масаласи регламентда кўрсатилган муддатдан келиб чиққан ҳолда талаб қилиниши мантиқли ҳисобланади. 

14 апрель кунги ҳолат бўйича стадион ўйинларни қабул қилиш учун 95 фоизга тайёр. Техник ҳудуддаги ишлар деярли якунланган, прожекторлар тақдим этаётган ёруғлик талаб даражасига келтирилган. Бироқ учрашувни маркетинг томонлама ташкил этиш, МТРК ва VAR техникаси узилишларсиз фаолият олиб бориши ҳамда тўлиқ қувватда ишлаши мумкинлиги тегишли мутахассислар томонидан мониторинг қилиб олинмаган. Клуб расмийлари бу борада ишлар 1-2 кун ичида якунланишини билдирган. Демак, мана шу муддатдан сўнг Лига ТВ ва VAR мутахассисларини Навоий шаҳрига юборади. Ўрганиш ишлари амалга оширилгач, Суперлига 8-туридан ўрин олган "Қизилқум" – "Навбаҳор" учрашувини Навоий шаҳрида ташкил этиш чоралари кўрилади. 

Маълумот учун, Лига мутахассислари 2 йилдан буён Навоийдаги стадион билан боғлиқ вазиятни узлуксиз мониторинг қилиб борди. Одатда стадион техник ҳудудини эмас, футбол майдонини фойдаланишга топшириш кўпроқ вақт талаб этади. Сабаби майса униб чиқиши ва парвариши бевосита иқлим билан боғлиқ ҳисобланади. "Ёшлар арена"да эса бунинг акси кузатилди. Майдон Наврўз байрами арафасида тайёр ҳолатга келтирилди, бироқ техник ҳудуддаги ишларни якунлаш вақт олди. Бу борадаги масъулият стадионда таъмирлаш ишларини олиб борган томонга бевосита боғлиқ ҳисобланади. Лига эса стадионларни қабул қилиб олишда регламент талаблари бирламчи эканлигини эслатади", – дейилади Профессионал футбол лигаси хабарида.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика