Latest news

15:45Breaking! "Ливерпуль" Исак билан келишувга эришди  9 15:22ЦСКА ҳимоячиси: "Туркия чемпионати Файзуллаев учун ЖЧ олдидан трамплин бўлади"  6 14:55Суперлига қайтмоқда! 16-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  2 14:34Расман: Бахтиёр Зайнутдинов – "Динамо М" футболчиси  1 13:42Мбаппенинг клуби Лига 2 га қайтмоқчи  0 13:15Холанд 5.5 миллиард сўмга сумка сотиб олди, Мбаппе ва Ашраф домино ўйнади. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  4 12:48"Ливерпуль" Исак учун рекорд сумма тайёрламоқда  3 12:20"Сабаби фақат бошда эмас. Бу ерда омиллар мажмуаси бор". Россиялик шифокор Остон Ўруновнинг жароҳатлари ҳақида гапирди  3 11:57"Реал" асосий жамоанинг 5 нафар футболчиси, жумладан, Родриго билан хайрлашишга тайёр  6 11:30Зайнутдинов тиббий кўрикдан ўтди — трансфер якуний босқичда  0 10:36"Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" учрашувида рекорд қайд этилди  5 09:58"Насаф" ярим ҳимоячиси "Бунёдкор"га ўтиши мумкин  3 09:20"ФарДУ" иккинчи даврада Суперлиганинг бир нечта футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  1 08:46Назорат учрашуви. "Қўқон-1912" "Арал"ни мағлуб этди. Қўқонликлар сафида ОКМК футболчиси ҳаракат қилди  2 08:13ЦСКА директори Файзуллаев трансфери ҳақида гапирди  11

“Қизилқум” “Ҳоким кубоги” турнирини дуранг билан бошлади News

“Қизилқум” “Ҳоким кубоги” турнирини дуранг билан бошлади

Tags :  Қизилқум
Шу кунларда Фарғона шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси анъанавий “Ҳоким кубоги” турнирида иштирокини бошлади.

Қуръага кўра, мусобақанинг “В” гуруҳида қатнашаётган навоийликлар дастлабки турда Қувасойнинг “Цементчи” футболчиларига қарши майдонга тушди. Ёмғир аралаш ёққан қор остида кечган мазкур баҳс “Истиқлол” стадиони қошидаги сунъий майдонда ўтказилди.

Ўйин кончиларнинг тўлиқ устунлигида ўтган бўлса-да, аммо ҳар икки жамоа аъзолари ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолдилар. Ўйиннинг иккинчи бўлими айниқса шиддатли кечди. Унда “Қизилқум” вакиллари бир неча бор голли вазиятларни юзага келтиришди. Жумладан, Вячеслав Шевченко, Баҳриддин Ваҳобовларнинг рақиб дарвозасига йўллаган зарбалари йўлига бир неча бор дарвоза устуни ва тўсини тўғаноқ бўлди.

Мазкур ўйинда “Қизилқум” таркибида ўтган мавсумни “Бухоро” жамоасида ўтказган Отабек Нарзуллаев майдонга тушди. Агар бу футболчининг хатти-ҳаракатлари мураббийларга маъқул келса, янги мавсум олдидан Отабек билан шартнома имзоланади.

Шунингдек, бугун жамоа машғулотларига тажрибали ярим ҳимоячи Руслан Вагапов (“Металлург”) келиб қўшилиши кутилмоқда.

Ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма:

Ҳоким кубоги

“В” гуруҳи, 1-тур.

29 январь

“Қизилқум” (Навоий) — “Цементчи” (Қувасой) — 0:0.

Бош ҳакам
: Равшан Копадзе

“ҚИЗИЛҚУМ”:  Артём Макосин, Алишер Юсупов, Георгий Квесиешвили, Файзулла Қамбаров, Акмал Рустамов, Самандар Шодмонов, Илҳом Юнусов, Ғайрат Жумаев, Шерали Жўраев, Вячеслав Шевченко, Баҳриддин Ваҳобов.

Захирадан майдонга тушганлар: Андрей Деркач, Отабек Нарзуллаев, Алишер Холиқов.

“ЦЕМЕНТЧИ”: Элдор Исабоев, Жамшид Қобулов, Оқил Маҳмудов, Абдухолиқ Қурбонов, Жўрабек Ёқубов, Элиёр Мамасолиев, Сардор Сотиболдиев, Алишер Файзуллаев, Азиз Маткаримов, Муҳаммадсултон Фозилов, Элиёр Акбаров.

Захирадан майдонга тушганлар: Фаррух Турдиалиев, Раҳматулло Мелибоев, Исроил Турсунов, Баҳодир Қодиров, Давлат Ёрбеков, Ризо Айвазов, Жасур Абдураҳмонов.

Эслатиб ўтамиз, “Қизилқум” жамоаси навбатдаги учрашувни 30 январь куни ўтказади. Шу куни “Нефтчи-2” футболчилари навоийликлар рақиби бўлади. Ўйин соат 15.30 да Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида бошланади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика