Latest news

22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  3 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  0 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  3 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  17 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  1 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  10 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0

"Қизилқум": Фарруҳ Ҳайдаровга бахт тилаймиз! News

"Қизилқум": Фарруҳ Ҳайдаровга бахт тилаймиз!

6 октябрь куни “Қизилқум” жамоаси истеъдодли ярим ҳимоячиси Фарруҳ Ҳайдаров ҳамда унинг барча яқинлари учун унутилмас дамларни ҳадя этди.

Зарафшон шаҳридаги “Карвон” тўйхонасида Фарруҳжон ҳамда Рухшонахонларнинг никоҳ тўйи тантаналари бўлиб ўтди. Висол оқшомида келин-куёвларнинг ота-оналари, оилавий яқинлари, барча дўст-биродарлари, шунингдек, “Қизилқум” жамоаси аъзолари ҳам Ҳайдаровлар хонадони қувончига шерик бўлдилар.

Фурсатдан фойдаланиб, Фарруҳжон ва Рухшонахонларни бахт шодиёналари билан самимий муборакбод этамиз.  “Қизилқум” ПФКнинг барча аъзолари ҳамда кўпсонли мухлисларимиз номидан ҳар икки ёшга тўкин-тўкис  ҳаёт,  фаровон турмуш ва омадлар тилаймиз.

Илоҳим, бахт ўпсин пешонангиздан,

Омад кулиб турсин остонангиздан,

Қалбингизни шодлик айласин обод,

Дўстлар аримасин кошонангиздан!!!

 

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика