Latest news

19:57Флорентино Перес: "Реал" мухлислари сони Евроиттифоқ фуқароларидан кўпроқ"  0 19:32Матерацци: "Асосийси, "Интер" "Милан"дан кучлироқ эканлигини билади"  3 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Трактор": жамоалар қандай рангли либосда ўйнайди?  2 18:55Драган Скочич: "Насаф" оддий хатолар туфайли "Ал Ваҳда"га ютқазди. Эртага барча нарсага тайёр туришимиз зарур"  9 18:36Одил Ҳамробеков: "Футболчилик фаолиятимни "Насаф"да бошлаганман, шу боис уларга қарши ўйнаш бошқача"  0 17:55"Бавария" ярим ҳимоячиси: "Месси мен учун ўрнак. У буткул бошқа даражада"  7 17:20Суперлига тарихида қайси жамоа чемпионлик ўйинларида кўпроқ "қурбон" бўлган?   4 16:58"Марсель" сафида 30-голини урган Мэйсон Гринвуд клуб тарихига кирди  12 16:31Расман: АҚШ ЖЧ иштирокчиси ҳисобланган давлат ишқибозларини мамлакатга киритмайди  6 15:51Узоқ муддатли дисквалификациядан қайтган Погба интервью берди  3 15:29Модрич: "Дастлаб, олқишлар менинг шарафимга эканлигини тушунмадим"  2 15:07Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси. "Насаф" сафарда "Ист Бенгал" жамоасини йирик ҳисобда таслим этди  0 14:21"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувидан галерея  2 13:37Левандовски Ла Лиганинг 10 ўйинида 8 та гол урди. Мбаппе билан ўртадаги фарқ 5 та гол  1 13:12Поль Погба 811 кундан сўнг яна майдонга қайтди  1

Суперлига. Тўртта қизил, иккита пенальти белгиланган учрашувда «Андижон» сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди. Андижонликлар ҳакамнинг қарорларига норозилик билдириб маълум вақт майдонга тушишни исташмади! News

Суперлига. Тўртта қизил, иккита пенальти белгиланган учрашувда «Андижон» сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди. Андижонликлар ҳакамнинг қарорларига норозилик билдириб маълум вақт майдонга тушишни исташмади!

"Қизилқум" ҳамда "Андижон" ўртасида ўтказилаиган Суперлиганинг 11-тур ўйини якунланди.

"Қизилқум" – "Андижон" 3:3 

Гол: 3 - Акаки Шулая, 42 - Элгужа Лобжанидзе (пен ), 44 - Рустам Турдимуродов, 78 - Рустам Турдимуродов (Бектемир Абдуманнонов), 90+ - Акаки Шулая (пен)

15 июнь. Қарши. "Марказий" стадиони. 20:00

Бош ҳакам: Сардор Исматуллаев 

Қанот ҳакамлари: Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов

Захира ҳаками: Никита Мустафин

VAR: Азиз Асимов

AVAR: Санжар Шоюсупов

Назоратчи: Олег Дачев

Комиссар: Феруз Ғаниев

"Қизилқум": 12.Роберт Озолс, 4.Илҳомжон Ваҳобов, 7.Даврон Анваров (27.Шоҳбоз Жўрабеков, 67), 8.Гиорги Кухианидзе, 10.Элгужа Лобжанидзе (77.Файзуллобек Жуманқўзиев, 67), 11.Акаки Шулая, 13.Николай Тарасов, 17.Муҳаммадали Ғиёсов, 22.Шаҳзодбек Раҳматуллаев, 23.Самандар Шукуриллаев, 25.Азизбек Усмонов.

Захира: 1.Хумоюншоҳ Сайётов, 9.Хумоюн Абдуалимов, 14.Файзулла Қамбаров, 24.Абдуҳолиқ Турсунов, 37.Шерзод Файзиев, 71.Жамолиддин Убайдуллаев, 79.Диёр Раҳматиллоев.

"Андижон": 72.Игорь Литовка, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 8.Фарҳодбек Бекмуратов ( 9.Леван Арвеладзе,70), 10.Илҳомжон Абдиғаниев, 13.Сардорбек Азимов (7.Шерзод Эсанов, 70), 15.Владимир Бубаня, 26.Муҳаммадкарим Тоиров (99.Шаҳром Самиев.70), 28.Исломбек Маматказин, 66.Илҳомжон Алижанов (14.Абдураҳмон Комилов, 70), 71.Бектемир Абдуманнонов (17.Фарҳоджон Соҳибжонов, 79), 77.Рустам Турдимуродов.

Захира: 1.Элдор Адҳамов, 19.Суҳроб Бердиев, 21.Илдар Маматказин, 94.Армин Бошняк, 

Огоҳлантириш: 2 - Сардорбек Азимов, 73 - Абдулвоҳид Ғуломов, 83 - Абдураҳмон Комилов, 90 - Шаҳром Самиев

Четлатиш : 24 - Илҳомжон Абдиғаниев, 89 - Сардорбек Азимов, 90+ 12 - Александр Хомяков


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. Қаршида бўлиб ўтган баҳс Суперлиганинг жорий мавсумдаги энг қизиқ ва шиддатли учрашувлардан бири бўлди

90+12. Четлатиш: Александр Хомяков ҳам ҳакам томонидан четлатилди

90+8. ГОООЛ. Арвеладзе ҳисобни тенглаштирмоқда, «Андижон» жамоасини ҳеч ким ҳеч қанақасига синдира олмади

Ҳакам иккинчи бўлимга 10 дақиқа қўшиб берди

90+2. ГОООЛ. Акаки Шулая ҳисобни ўзгартирди

89. Четлатиш: Захирага олинган Азимов ҳакамга гапиргани учун четлатилди

88. Андижонликлар майдонга тушишни исташмаяпти. Улар бугунги ҳакамликдан жуда қаттиқ норози бўлишмоқда

87. Ҳакам пенальти белгилади

86. Ҳакамни ВАрга чақиришди. Меҳмонлар дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин

83. Огоҳлантириш: Комилов ҳакам томонидан огоҳлантирилди

81. Ўзгариш: Ваҳобовнинг ўрнига Убайдуллаев тушди

79. Ўзгариш: Бектемирнинг ўрнига Соҳибжонов майдонга тушди

78. ГОООЛ. Турдимуродов ҳақиқий ҳужумчилардек ҳаракат қилди ва ўз имкониятидан фойдаланди. Бектермирдан навбатдаги ассист

73. Огоҳлантириш: Абдулвоҳид Ғуломов ҳакам томонидан огоҳлантирилди

72. Бектемир Абдуманноновнинг узоқдан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди

71. Мезбонларнинг сардорида ажойиб имконият пайдо бўлди, бироқ унинг тезлиги унга панд берди

70. Ўзгариш: Леван Арвеладзе, Шерзод Эсанов, Абдураҳмон Комилов ва Шаҳром Самиев майдонга тушди, улар Илҳом Алижонов, Сардорбек Азимов, Муҳаммадкарим Тоиров ва Фарход Бекмуродовни алиштиришди

68. Андижонликлар сафида ҳам ўзгариш бўлади. Мураббийлар бир йўлла тўрт нафар футболчини алиштирмоқчи

67. Ўзгариш: Файзуллобек Жуманқўзиев ва Шаҳбоз Жўрабеков майдонга тушмоқда. Улар Даврон Анваров ва Элгужа Лобжанидзе

63. Гиорги Кухианидзе ажойиб имкониятдан фойдалана олмади



60. Ваҳобовдан супер узатма, бироқ Элгужа Лобжанидзе тўпни тўхтата олмади

58. Бубаня боши билан зарба йўллади, бироқ тўпга аниқлик етишмади

57. Иккинчи бўлимда меҳмонлар ҳужум қилишга интилмоқда, ҳозирча муваффақиятсиз. Мезбонлар эса максимал даражада тўпни эгалашга интилишмоқда

53. Шулаянинг узатмасини Литовка қайтарди. Қайтган тўпни эса меҳмонлар ҳимоячиси жарима майдончасидан чиқариб юборди.

49. Акакининг зарбасини Владимир Бубаня қайтармоқда. «Мезбонлар» иккинчи бўлимни яхши бошлашди

Биринчи бўлим якунланди

Ҳакам биринчо бўлимга дақиқа қўшиб берди

44. ГОООЛ. СУПEР ГОООЛ! Рустам Турдимуродовдан Акакига жавоб. Тур голига навбатдаги даъвогар

43. АКАКИ. Грузиялик футболчининг зарбаси тўцинга тегмоқда. Агар ушбу зарба гол билан якунланганда яна бир супер гол гувоҳига айланган бўлардик

42. ГОООЛ. Элгужа Лобжанидзе ҳисобни ўзгартирди

Сардор Исматуллаев ВАР билан суҳбат қурмоқда. Ҳакамнинг фикри ўзгармади ва андижонликлар дарвозасига пенальти қўйилди

40. Ҳакам Ваҳобовга жарима майдончасининг ичида қўполлик ишлатди деб ҳисоблади ва пенальти қўйди

37. Бугунги учрашувда майда ва жиддий қўполликлар кўпайиб кетмоқда. Ҳакам ҳар бир вазиятга хуштагини чалмоқда

32. Огоҳлантириш: Меҳмонлар бош мураббийи ҳакамнинг қарорларини очиқчасига намоён қилди ва шу сабабли огоҳлантирилди

28. Акакини жаримадан йўллаган кучли зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди

26. Ғиёсов учрашувдаги иккинчи голни урди, бироқ ён ҳакам байроғини кўтарди



24. Четлатиш: Сардор Исматуллаев Илҳом Абдуғаниевга қизил кўрсатди.  Ўзи шундоғам қийин аҳволда бўлиб турган «Андижон» қолган 70 дақиқани бир киши кам бўлиб ўйнайди

22. Меҳмонларнинг навбатдаги ҳужуми ва яна ҳеч ким бу тўпга етиб кела олмади

16. Шаҳзодбек Раҳматуллаевнинг жаримадан узатган тўпини меҳмонлар ҳимояси қайтармоқда

14. «Андижон» жамоаси футболчилари бош ҳакам билан кўп баҳслашишмоқда. Ҳозирча ёш ҳакамнинг қарорлари меҳмонларга ёқмаяпти

11. Голдан сўнг меҳмонларнинг ҳужумлар сонини ортмоқда. Абдуманноновнинг жаримадан узатган тўпи ҳеч кимга тегмади

3. ГОООЛ. Акаки Шулая жарима зарбасидан супер гол урмоқда. Тур голига номзод

2. Огоҳлантириш: Сардорбек Азимов ҳакам билан тортишгани учун огоҳлантирилди

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!


 

Тез тиббий ёрдам кўрсатиш автомобили майдонга келди, энди учрашув бошланишга барча нарса тайёр

Тез тиббий ёрдам машинаси стадионга етиб келмагани сабабли ўйин бошланиши бироз кечикмоқда

Rating: -50   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика