Latest news

13:45Луис Энрике: "Интер Майами"нинг даражаси умуман бошқача"  1 13:21Арсен Венгер: "Майдонлар талаб даражасида эмас"  1 12:50Маскерано: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз"  5 12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  6 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  2 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  2 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  9 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  4 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  6 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3 07:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Бенфика"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  6 01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  4 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  3

"Қизилқум": Аккредитация давом этмоқда News

"Қизилқум": Аккредитация давом этмоқда

Яна саноқли кунлардан сўнг, футбол бўйича Ўзбекистон XXIV миллий чемпионати олий лига учрашувларига старт берилади.
Севимли жамоамиз Навоийнинг “Қизилқум” футболчилари дастлабки турни ўз майдонида ўтказади. 14 март куни навоийликлар Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасини қабул қиладилар.

“Қизилқум” профессионал футбол клуби Матбуот хизмати вилоятда фаолият кўрсатувчи оммавий ахборот воситалари ва матбуот ходимларига қулайлик яратиш мақсадида аккредитация ишлари давом этаётганлигини маълум қилади. Журналистлар учун тақдим этиладиган махсус бейжиклар уларнинг “Қизилқум” жамоаси иштирокида ўтказиладиган мамлакат чемпионати ва Ўзбекистон кубоги учрашувларини бевосита стадионда ўзлари учун ажратилган жойдан кузатиш, матбуот анжуманларида иштирок этиш ҳуқуқини беради.

Аккредитация 13 март куни тўхтатилади.

Бунинг учун оммавий ахборот воситалари ва матбуот ходимлари ўзлари фаолият кўрсатадиган телеканал, радиоканал ҳамда таҳририят раҳбари имзоси билан “Қизилқум” ПФК ижрочи директори Ҳамиджон Актамов номига хат тақдим этишлари лозим. Хатга икки дона (3,5Х4,5 ҳажмда) сурат ва паспорт нусхасини илова қилишлари талаб қилинади.

Эслатиб ўтамиз, ОАВ ва матбуот ходимларининг ўйинлар чоғида стадионларга турли ташкилотлар томонидан тақдим этилган гувоҳномалар билан киришига рухсат этилмайди.

Мурожаат учун телефон — +998933166074.

Электрон почта манзилимиз:  fcqizilqum@gmail.com
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика