Latest news

19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  5 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  5 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  1 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  2 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  0 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  13 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  18 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  1 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  4 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  3 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  4 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  6 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  8 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0

Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда News

Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси бугун 20 ёшга тўлди.

Бундан роппа-роса 20 йил муқаддам, 2005 йилнинг 6 июль куни "Нефтгазмонтаж-Қурувчи" номи билан ташкил топган "Бунёдкор" бугун 20 ёшни қарши олди. Кейинчалик "Қурувчи" номи билан нафақат мамлакатимизда, балки Осиёда ҳам ўз ўрнига эга бўлган жамоа 2008 йил "Бунёдкор"га айлангач, дунё нашрларида ҳам тилга олина бошланди, амалга ошириётган ишлари эътироф этилди, "қалдирғочлар" янада баландроқ уча бошлади. Бу орада клубда ўша машҳур Зико, Луис Филипе Сколари каби мураббийлар ишлади. Ривалдо сингари жаҳон тан олган, Хосе Луис Вильянуэва каби моҳир тўпурар легионерлар "Бунёдкор" либосини кийишди. Испаниянинг гранд жамоаси "Барселона" билан ўзаро ҳамкорлик йўл қўйилди. Қисқа вақт ичида миллий терма жамоамизнинг ўзаги бўлган футболчилар "Бунёдкор" аъзоси сифатида майдонга туша бошлади. Амалга оширилган ислоҳатлар ўлароқ, клуб қошида футбол академияси қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди ва у ОФК томонидан 2 та юлдуз мақомига лойиқ кўрилди. Қисқаси, "қалдирғочлар"нинг муваффақияти учун кўпчилик енг шимариб, ҳамжиҳатлик билан хизмат қилди. Лекин бу муваффақиятларнинг асоси айнан кимларга боғлиқ эканлигини барча билади, бугунги кунда ҳам уларни эътироф этади, яхши хотиралар билан тилга олади. 

2007 йилда "Бунёдкор"нинг катта футболга кириб келиши узоқ вақт давом этиб келган "Пахтакор"нинг чемпионатдаги гегемонлигига барҳам берди. Таркиб борасида катта фарқ кўзга ташлансада, Тошкент дербилари шиддати, ҳарорати билан ёдда қолди. ОЧЛда икки бор ярим финалга қадар етиб борди, нафақат Осиё балки дунёни ўзига қаратди дея оламиз. 2012 йилдан буён то ҳозиргача ҳеч қайси клубимиз қитъа турнирида ярим финалда иштирок этгани йўқ. 

Клубнинг асосий ютуқлари

Ўзбекистон чемпион: 2008,2009,2010,2011,2013

Ўзбекистон чемпионат кумуш медали: 2007,2012,2016

Ўзбекистон чемпионати бронза медали: 2019

Ўзбекистон Кубоги соҳиби: 2008,2010.2012,2013

Ўзбекистон Суперкубоги эгаси: 2014

ОЧЛ ярим финалчиси: 2008, 2012



Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика