Latest news

00:34Отабек Нарзуллаев: "Қашқадарё чемпион бўлишини хоҳлаймиз"  0 23:22Англиянинг уч топ-клуби "Бавария" футболчисига кўз тикмоқда  1 22:50Эл Классико. "Реал Мадрид" — "Барселона" 2:1  15 22:22Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди  341 22:20Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" 2:1  0 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  8 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   7 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  11 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  38 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  120 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  5 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0

Қишда Туркияга бормаган "Локомотив" йиғин пулларини қаерга йўналтираётгани маълум бўлди News

Қишда Туркияга бормаган "Локомотив" йиғин пулларини қаерга йўналтираётгани маълум бўлди

Сўнгги йиллар давомида "Локомотив" футбол клуби доимий равишда мавсумолди тайёргарлик йиғинларини Туркия ёки БААда олиб борарди.

Бироқ ушбу мавсум стартида жамоа йиғинларни тўлиқлигича жамоа қароргоҳида олиб борди ва бу ҳақда олдинроқ маълум қилганимиздек, жамоа футболчилари хорижда йиғин ўтказмайди.

Кўриб турганимиздек, "Локомотив" охирги 2-3 йил давомида таркибини ёшартириш ишларини олиб борди, аммо ҳар йилги мавсумолди матбуот анжуманларида клуб расмийлари жамоанинг олдига қўйилган вазифа ва мақсадлар ўзгармаганлигини маълум қилишади. 

Футбол жамиятига аёнки, ёш футболчини ўстириш, клубнинг даражасида шакллантириб, уни босқичма-босқич ривожлантиришда футбол мактабларининг аҳамияти жуда катта. Ўз навбатида клубни молиялаштираётган "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти ҳам клубнинг футбол мактабини барпо этишда кўмаклашмоқда. Олган маълумотларимизга қараганда, "Локомотив" бугун футбол мактаби бунёд этишни бошлаб юборган ва бу 2022 йил охирига қадар фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

Бизга маълум бўлишича, Яшнобод туманида "Локомотив" футбол клубига тегишли 2 гектар ерга клуб ҳамда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ҳамкорликда битта стандарт стадион ҳамда иккита кичкина сунъий майдон қуришни режалаштирган ва қурилиш ишлари бошлаб юборилган. Бироқ бу ҳали ҳаммаси эмас...

Бундан ташқари, "Локомотив" футбол клубига Тошкент вилоятининг Назарбек шаҳарчасидан 8 гектар ер ажратилган бўлиб, клуб у ерга тўртта стандарт майдон ҳамда ёш футболчиларнинг яшаши учун меҳмонхона қурилиши режа қилмоқда. Шу орқали "Локомотив" клуби футбол мактабидаги барча гуруҳларни бир жойга жамлаб, уларни кузатиш имкониятига эга бўлади. Қайд этиш керак, "Локомотив"да ҳозирги пайтда ҳам футбол мактаби фаолият олиб бормоқда. Унда 10га яқин ёш тоифаларида 800дан зиёд ёш футболчилар футбол сир-асрорларини ўрганишмоқда. Доимий равишда мамлакат чемпионатларида, халқаро турнирларда иштирок этишмоқда. Аммо гуруҳларнинг барчаси ҳар хил жойларда машғулотлар олиб боришади.

Қисқа қилиб айтадиган бўлсак, "Локомотив" футбол клуби қишда Туркия ёки БААга боргандан кўра, ёш футболчилар учун футбол мактаби қуришни маъқул топди.

Rating: +67   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика