Latest news

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  4 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  24 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  25 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  2 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Қирол кубоги-2015. Ўзбекистон (U23) - Таиланд 5:2 News

Қирол кубоги-2015. Ўзбекистон (U23) - Таиланд 5:2

Шуҳрат Мақсудов бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Таиланддаги Қирол кубогида иккинчи ўйинини ўтказди.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Таиланд миллий терма жамоасига қарши ўйнади.

Учрашувнинг 8-дақиқасида Таиланд ҳисобни очди. 33-дақиқада вакилларимиз ҳисобни тенглаштиришди - 1:1. Сардор Собирхўжаев ўзини кўрсатди. Бўлим сўнггида вакилларимиз олдинга чиқиб олишди - 2:1. Бу вазиятда Сардор Собирхўжаевга нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган жарима тўпидан жамоамиз сардори Жамшид Искандеров гол урди.

Иккинчи бўлим бошланди. Терма жамоамиз сафида Диёр Туропов анча фаол ўйнамоқда. Чап қанот ҳимоячиси Хуршид Муҳторов ўрнига Максимилиан Фомин тушди. 

58-дақиқада таиландликлар хавфли жарима тўпига эга бўлишди. Бу вазиятда Абдумавлон Абдужалилов тўпни қайтарди.

72-дақиқада ҳисоб тенглашди. Покклав Аннан дублини расмийлаштирди - 2:2.

76-дақиқада Ўзбекистон яна ҳисобда олдинга ўтиб олди. Бу вазиятда захирадан майдонга тушган Максимилиан Фомин рақиб жарима майдони ичига кириб бориб ўнг оёқда дарвозани ишғол қилди - 3:2.

81-дақиқада ҳисоб 4:2га етди. Ўнг қанотдан оширилган тўпни Аббос Махсталиев чамаси 23 метрлардан дарвозага жойлаб қўйди.

90-дақиқада олимпиячиларимиз ҳисобни йириклаштиришди. Искандеровнинг пасидан сўнг Сергеев дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб гол урди - 5:2. Баҳс сўнггида Фомин қизил карточка олиб майдонни тарк этди.

Шу тариқа, Шуҳрат Мақсудов шогирдлари Таиланд миллий терма жамоаси устидан йирик ҳисобда зафар қучишди. Энди жамоамиз 7 февраль куни Гондурас ёшлар терма жамоасига қарши ўйнайди. 


Жамоалар Ў Ю Д М Т-Н О
1 Жанубий Корея 2 2 0 0 3:0 6
2 Ўзбекистон 2 1 0 1 5:3 3
3 Таиланд 2 1 0 1 5:6 3
4 Гондурас 2 0 0 2 1:5 0


«Қирол Кубоги» (King's Cup).
4 февраль. Таиланд. 17:00
Ўзбекистон (U-23) - Таиланд МТЖ 5:2
Голлар:
Покклав Аннан 8, - 0:1. Собирхўжаев 13, - 1:1.Искандеров 43, - 2:1. Покклав Аннан 72, - 2:2. Фомин 76, - 3:2. Махсталиев 81, - 4:2. Сергеев 90, - 5:2.
Ўзбекистон (U-23):
Абдумавлон Абдужалилов, Муҳсин Убайдуллаев, Хуршид Муҳторов (Максимилиан Фомин, 55), Сардор Раҳмонов, Диёр Туропов, Сардор Собирхўжаев (Жавоҳир Расулов, 75), Абдуллоҳ Олимов, Жаҳонгир Абдумўминов, Жамшид Искандеров (Мурод Бобожонов, 90+2), Аббос Махсталиев, Игорь Сергеев.
Четлатиш: Максимилиан Фомин 90+4
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика