Latest news

19:11CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Туркманистон (матнли трансляция)  3 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  29 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  22 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  0 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  3 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  8 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0

Қирғизистон ўз тарихида илк бор Осиё Кубоги финал босқичига чиқди News

Қирғизистон ўз тарихида илк бор Осиё Кубоги финал босқичига чиқди

Бугун Осиё Кубоги-2019 саралаши доирасидаги битта ўйин бўлиб ўтди.

Аслида ўтган йилнинг 5 сентябрь санасида бўлиб ўтиши керак бўлган Қирғизистон - Мьянма учрашуви сиёсий сабабларга кўра қолдирилганди. Ушбу ўйин бугун бўлиб ўтди.

Жанубий Кореянинг Инчон шаҳридаги стадионда ўтган баҳсда Қирғизистон терма жамоаси рақибини 5:1 ҳисобида таслим қилди.

Шу тариқа, саралаш баҳслари тугашига бир тур қолганида Александр Крестинин бошчилигидаги Қирғизистон терма жамоаси 2019 йил БААда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги финалига йўлланмани қўлга киритди. Гуруҳда дастлабки икки ўринни олган жамоалар қитъа чемпионатига боради.

Осиё Кубоги-2019 саралаши
22 март 2018 йил
Қирғизистон - Мьянма 5:1
Голлар: 
Шамшиев 2, Землянухин 5, 63, Виталий Люкс 74, Сагинбаев 88 - Зиав Зиен Хтет 84

Сўнгги турда Қирғизистон ўз майдонида Ҳиндистонни қабул қилади. Ушбу баҳс гуруҳда ким биринчи ўринни олишини аниқлаб беради. Мьянма эса Макао билан баҳс олиб боради.

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

Ҳиндистон

5

4

1

0

10-3

13

2

Қирғизистон

5

3

1

1

12-7

10

3

Мьянма

5

1

2

2

9-10

5

4

Макао

5

0

0

5

4-15

0


Ҳозирга қадар Осиё Кубоги финал босқичига чиққан 21та жамоаниннг номи маълум бўлди: БАА, Қатар, Жанубий Корея, Япония, Таиланд, Саудия Арабистони, Австралия, Ўзбекистон, Эрон, Сурия, Ироқ, Хитой, Ҳиндистон, Ливан, Иордания, Вьетнам, Фаластин, Уммон, Баҳрайн, Туркманистон, Қирғизистон.

Яна учта йўлланма соҳиби 27 март куни бўлиб ўтадиган сўнгги турдан кейин маълум бўлади.



Rating: +63   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика