Latest news

14:18Суперлига-2025. Дастлабки иккита тур саналари маълум қилинди  0 14:05Слот ёзда Салоҳ, Трент Александер-Арнольд ва ван Дейкнинг шартномалари билан вазият ҳақида гапирди  0 13:48Тимур Кападзе мураббийлар штабида кимлар ишлаши маълум  4 13:30Анвар Ҳожимирзаев Кападзедан хафа бўлдими?  6 13:07Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Хитой клубига қарши асосий таркиби маълум   2 12:47Осиё Кубоги-2025 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди — Ўзбекистон "А" гуруҳидан ўрин олди  1 12:30Тимур Кападзе: "Гвардиола Ҳусановни дарҳол "олов"га ташлади"  5 12:13Расман: "Андижон" словениялик футболчи билан шартнома имзолади  3 11:49Тимур Кападзе Машарипов ва Ўруновнинг жароҳати ҳақида гапирди  12 11:45"Гап пулда бўлса, ўша пулни мен сенга бераман"  13 11:27Даврон Файзиев: "Катанец ўрнига хорижий мураббий варианти ҳам кўриб чиқилди. Кападзе унинг ёрдамчиларини қолдиришга қарор қилди"  16 10:43Шесни ёки Пенья? Флик ўз танловини айтди  4 10:06Осиё кубоги олдидан сўнгги репетиция. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бугун Хитой клуби билан ўйнайди  4 09:51Микель Артета: "Ҳозир бу жуда оғриқли, лекин биз келажакка қарашимиз керак"  4 09:19 Неймар 12 йилдан сўнг "Сантос" таркибида майдонга тушди  3

"Қирғизистон клубларининг ОФК Кубогидаги иштироки, Эдгар Бернхардтнинг ҳолати". Александр Крестинин икки жойда ишлашга қандай қарайди? News

"Қирғизистон клубларининг ОФК Кубогидаги иштироки, Эдгар Бернхардтнинг ҳолати". Александр Крестинин икки жойда ишлашга қандай қарайди?

Қўшниларимиздан бири саналган Қирғизистон терма жамоаси ҳам ЖЧ-2022 саралаш баҳсларига қизғин тайёргарлик олиб бормоқда.

Дастлаб Бишкекда йиғилган терма жамоа аъзолари эртага Японияга йўл олишади. Биз мана шу сафар олдидан Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи Александр Крестинин билан боғланиб, ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик. 

- Қирғизистон терма жамоасининг бўлажак баҳсларга тайёргарлиги қандай кетмоқда?

- Жамоамиз 30 май куни қисқа муддатли йиғин учун Бишкекда тўлиқ таркиб билан йиғилди. 31 майдан 1 июнга қадар икки маҳалдан машғулот ўтказдик. 2 июнь куни эрта тонгда тайёргарликнинг навбатдаги қисмини олиб бориш учун Японияга йўл оламиз. 

- Япония муддатидан олдин кейинги босқичга чиқиб бўлди. Улар Қирғизистонга қарши баҳсда иккинчи таркиб билан ҳаракат қилишини кутишимиз мумкин. Бу сизларга қай даражада фойда келтиради?

- Япония иккинчи таркиб билан тушган тақдирда ҳам захира футболчилари асосий таркибга кириш учун ўзларини астойдил кўрсатадилар. Ўйлашимча, рақиб мураббийи иккинчи таркибни илк дақиқалардан майдонга туширмайди.

- Қирғизистон клубларининг ОФК Кубогидаги иштироки ҳақида фикрингиз қандай?  Хусусан, "Дордой"нинг...

- Қирғизистон чемпионатининг даражаси унчалик юқори эмас.  "Олой" ва "Дордой"нинг халқаро майдондаги натижалари буни айтиб турибди. Клубларимиз мусобақада тўлиқ таркиб билан иштирок этмагани ҳам ўз сўзини айтди. Бизга жароҳатлар ва иккита марказий ҳимоячимизнинг йўқлиги панд берди.  "Олой"да ҳам шундай. 

- Япония билан баҳсда ижобий натижани қўлга киритиш учун нимага умид қилса бўлади?

- Фақат ва фақат кучли хоҳиш, ва ишлаб чиқилган стратегияга амал қилиш ҳисобига Япония билан баҳсда ижобий натижани қўлга киритса бўлади.

- Терма жамоанинг етакчиси ва муҳим футболчиси Эдгар Бернхардтнинг ҳолати, ўйин амалиёти йўқлиги ҳавотирга солмаяптими? 

- Футболчининг ўйин амалиётига эга бўлмаётгани албатта, яхши эмас. Лекин бизда унинг ўрнида бошқа футболчилар бор. Эдгарнинг ҳолати устида ишлаш учун вақт топилади. 

- Терма жамоа билан параллель равишда "Дордой" клубини ҳам бошқарасиз. Аксарият мамлакатларда, дейлик, Ўзбекистонда бир мураббийнинг икки жойда ишлаши танқид остига олинади...

- Ўзбекистонда вазият бошақача. Бу борада ўхшатмасликни сўраб қолардим. Бизда "Дордой" терма жамоанинг базаси бўлиб хизмат қилади. Терма жамоанинг ўйинини шакллантириш ва номзодларнинг ҳолатини билиш учун "Дордой"да ишлашимни ёмон томонини кўрмаяпман. Мазкур клубни қабул қилиб олганимдан сўнг футболчиларимнинг фаоллиги, ҳужумдаги тезкорлиги ошди. Икки жойда ишлаш менга халақит бермайди. Мен Қирғизистон терма жамоасини бошқара туриб, бошқа жамоага мураббийлик қилмасдим. "Дордой"ни терма жамоага база бўлгани учун қабул қилиб олганман.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика