Latest news

19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  0 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  1 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  4 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  4 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  5 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  2 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  4 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5

Қирғизистон билан ўйин ФИФА рейтингига таъсир қиладими? News

Қирғизистон билан ўйин ФИФА рейтингига таъсир қиладими?

Эртага, 9 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Яхши биласиз, шу кунларда миллий жамоамиз 14 ва 19 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган иккита ўйинга тайёргарлик олиб бормоқда. 14 ноябрда Саудия Арабистонини қабул қилсак, 19 ноябрь куни Фаластин билан ўйнаймиз. 

Қирғизистонга қарши кечадиган баҳс расмий ўйинлар олдидан ўзига хос репетиция вазифасини бажариб беради. Шу ўринда кўпчиликни қизиқтираётган савол: Ўзбекистон - Қирғизистон баҳси ФИФА рейтингига таъсир қиладими? 

Бу саволга жавоб олиш мақсадида Алишер Никимбаевга мурожаат қилганимизда таниқли мутахассис шундай деди: "Ўртоқлик ўйинлари ФИФА рейтингига таъсир қилишининг ўзига яраша қонун-қоидалари бор. Биринчидан, футболчи алмаштиришлар сони 6тадан ошмаслиги керак. Агар 7 нафар футболчи алмашса рейтинга таъсир қилмайди. Иккинчидан, бу ўйин ФИФА кунларида бўлиб ўтмаслиги боис рейтинга таъсир қилган тақдирда ҳам баҳоси паст бўлади". 

P.S. ФИФА йиллик тақвимида 11-19 ноябрь терма жамоалар учун расмий ва ўртоқлик учрашувлари куни сифатида белгилаб қўйилган. Биз Қирғизистон билан 9 ноябрда ўйнаймиз, бу эса ФИФА кунларига кирмайди. Энди ўйин пайти нечта футболчини алмаштириш ҳар икки жамоа бош мураббийларининг ўзаро келишувига қараб амалга оширилса керак. 

Айни пайтда Ўзбекистон ФИФА рейтингида 1287 очко билан 85, Қирғизистон эса 1252 очко тўплаб 94-ўринни эгаллаб турибди.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика