Latest news

16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  0 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  2 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  2 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечинчи финали?  17 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  5 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  2 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  8 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  5 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  9 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  6

Қатардаги ЖЧда кўплаб рекордлар ўрнатилди. Ноёб натижалар ҳам бор! News

Қатардаги ЖЧда кўплаб рекордлар ўрнатилди. Ноёб натижалар ҳам бор!

Tags :  ЖЧ-2022
Албатта, бундан Лионель Месси ва Криштиану четда қолишмади.

Қатардаги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи якунланди. Эндиликда биз 1/8 финалнинг барча жуфтликлари ва турнир плей-оффидаги "картина"ни биламиз. Эндиликда эътиборингизга ушбу мундиалда ўрнатилган рекордларни тақдим этамиз.


Тарихда илк бор жаҳон чемпионатидаги биринчи гол пенальтидан урилди

Қатар ва Эквадор жамоалари ўртасидаги ўйинда Эннер Валенсия пенальтидан фойдаланган ҳолда 16-дақиқада ҳисобни очди. Бу эквадорликлар учун жаҳон чемпионатидаги биринчиси бўлди. Аслида жамоа форварди қатарликлани бешинчи дақиқадаёқ хафа қилганди, аммо гол ўйиндан ташқари ҳолат сабаб ҳисобга олинмади.


Қатар — турнирнинг очилиш ўйинида ютқазган илк мезбон мамлакат

Қатар ЖЧ-2022 очилиш ўйинида Эквадорга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Қатарликлар шунингдек Сенегал (1:3) ва Нидерландия (0:2)га мағлуб бўлган ҳолда гуруҳда умуман очко тўпламаган илк мезбон мамлакат бўлди, шунингдек улар мезбон сифатида ЖЧ (7)нинг ушбу босқичида энг кўп тўп ўтказиб юборди.



Жуд Беллингем — 2000 йилдан сўнг туғилган ва ЖЧда гол урган илк ўйинчи

Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Эронга 19 ёш 145 кунлигида гол урди. "Уч шерлар" таркибида ЖЧда бундан ёшроқ фақатгина Майкл Оуэн (18 ёш ва 190 кун) гол урган.



Мехди Тареми — жаҳон чемпионатида энг кеч гол урган муаллиф

Эрон терма жамоаси форварди Англияга қарши ўйинда таблода 102:30 сони порлаб турганда пенальтидан гол урди. Аммо, Таремининг голи Эронни қутқара олмади — 2:6.


Жаҳон чемпионатидаги энг узоқ ўйин — 117:16

Англия ва Эрон терма жамоалари қўшимча вақтларни ҳисобга олмаганда, жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг узоқ ўйинни ўтказишди. Ўйин бош ҳаками биринчи бўлимга 14, иккинчисига эса 10 дақиқа қўшиб берди. Жамоалар якунда бутун 117 дақиқа ва 16 сония ўйнашди. Олдинги рекорд Жанубий Корея — Боливия учрашувида ЖЧ-1994 (103:56)да қайд этилган.


Лионель Месси — тўртта ЖЧда гол урган илк аргентиналик

Аргентина терма жамоаси сардори 2006, 2014, 2018 ва 2022 йилги жаҳон чемпионатларида гол урди. Лео тўртта турнирда ҳам гол урган илк аргентиналик бўлди. Лионель Месси мундиалдаги дебют голини 16 йил олдин урди — у 2006 йилнинг июнида Сербия ва Черногория терма жамоалари дарвозасини ишғол қилган.


Польша — ЖЧда кетма-кет уч пенальтидан гол ура олмаган тарихдаги илк терма жамоа

Польша Мексика (0:0) билан дуранг ўйнади. Ўйиннинг 58-дақиқасида Роберт Левандовски пенальтидан фойдалана олмади. Гильермо Очоа зарба йўлини топди ва тўпни қайтарди.


Лука Модрич — жаҳон чемпионатида ҳам, Европа чемпионатида ҳам турли ўн йилликда ўйнаган тарихдаги илк ўйинчи

Хорватия терма жамоасининг 37 ёшли ярим ҳимоячиси ЖЧда 2006, 2014, 2018 ва 2022 йилларда ўйнаган. Еврога эса 2008, 2012, 2016 ва 2021 йилларда борган.


Жон Хердман — жаҳон чемпионатида ҳам эркаклар, ҳам аёллар жамоасини бошқарган ҳолда ишлаган тарихдаги илк мураббий

Канада терма жамоаси бош мураббийи Жон Хердман эркаклар жамоасига қадар Янги Зеландия (ЖЧ-2007 ва ЖЧ-2011) ва Канада (ЖЧ-2015)нинг аёллар жамоасида ишлаган.


Криштиану Роналду — бешта ЖЧда гол урган тарихдаги илк ўйинчи

Португалиялик бу кўрсаткич бўйича Лионель Месси, Мирослав Клозе, Пеле ва Уве Зеллердан ўтиб кетди. Уларнинг барчаси тўртта ЖЧда гол уришган.



Сербия — биринчи бўлимнинг қўшимча дақиқаларида иккита гол урган ЖЧ тарихидаги илк жамоа

Серблар Камерунга қарши ўйинда 2:1 ҳисоби билан танаффусга йўл олишди. Страхиня Павлович ва Сергей Милинкович-Савич мос равишда 45+1 ва 45+3 дақиқаларда голлар уришди. Сербия ўша ўйинни 3:3 ҳисобидаги дуранг билан якунлади.



Бразилия — ЖЧ гуруҳ босқичида кетма-кет 17та ўйинда мағлубиятга учрамаган илк терма жамоа

Беш карра чемпионлар гуруҳ босқичида Сербия (2:0) ва Швейцария (1:0)ни мағлуб этишди, аммо ўз серияларини якунлаган ҳолда Камерун (0:1)га ютқазишди.



Стефани Фраппар — эркаклар ўртасидаги ЖЧда бош ҳакам бўлган илк аёл

Француз 1 декабрда ўтган Коста-Рика — Германия ўйинида ҳакамлик қилди. Ўйин немислар (4:2)нинг ғалабаси билан якунланди, Фраппар эса битта сариқ карточка кўрсатди.


Лео Месси Аргентина терма жамоасида ЖЧдаги ўйинлар сони бўйича рекорд ўрнатди

Аргентина терма жамоаси сардори мундиалда 22та ўйин ўтказди. У бу кўрсаткич билан ЖЧдаги 21та ўйинга эга бўлган Диего Марадонадан ўтиб кетди.


Саудия Арабистони ЖЧ гуруҳ босқичида сариқ карточкалар бўйича рекорд ўрнатди

Жамоа ЖЧ-2022да 14та сариқ карточка олди: Аргентина билан олти, Польша билан икки ва Мексика билан олтита.



Марокаш терма жамоаси очколар жамғариш бўйича Африка жамоалари орасида рекорд ўрнатди

Марокашликлар ЖЧ-2022 гуруҳ босқичида етти очко жамғаришди. Бунақасини ҳеч бир Африка терма жамоаси қила олмаган.


Манауэль Нойер ЖЧда дарвозабонлар орасида ўйинлар сони бўйича рекорд ўрнатди

Германия терма жамоаси дарвозабони ЖЧда 19та ўйин ўтказди. Охиргиси Коста-Рикага қарши. Нойер бу кўрсаткич бўйича Клаудио Таффарела (18), Зепп Майер (18), Питер Шилтон (17), Икер Касильяс (17), Дино Зофф (17) ва Фабьен Бертез (17)дан ўтиб кетди.


ЖЧ гуруҳ босқичида ҳакамлар қанча вақт қўшиб беришди?

Ҳакам гуруҳ босқичидаги 48та ўйинда 511 дақиқа қўшиб берди. Бу тўлиқ бешта ўйин! Илк даврада — 178 дақиқа, иккинчисида 166, учинчисида эса 167.



Алишер Остонов таржимаси

Author : Alisher
Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика