Latest news

08:22«Сўғдиёна» футболчиси «Қўқон-1912»га ўтишга яқин  0 07:49Роналду: «Винисиус «Олтин тўп»ни ютиши керак эди, унга нисбатан адолатсизлик қилишди»  11 03:07АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да минимал ҳисобда ғалаба қозонди  2 02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  1 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  10 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  19 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  8 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  3 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  2 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1 21:36Роналду Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган Globe Soccer Awards мукофотини олди  19 21:05"Реал" "Ливерпуль"ни расман огоҳ этди  8 20:34Феликс Туркияга йўл олиши мумкин?  0

Қатар Юлдузлар лигасидан ажобтовур тадқиқот News

Қатар Юлдузлар лигасидан ажобтовур тадқиқот

Мусулмон футболчилар мушак жароҳатидан нисбатан камроқ азият чекадилар.

Хўш, дин ва жароҳатнинг қандай алоқаси бор? Бугун сиз билан замонавий футболда энг кенг тарқалган ва деярли ҳар ҳафта у ёки бу футболчини сафдан чиқишга мажбур қиладиган жароҳат — хамстринг жароҳатлар гуруҳига кирувчи, орқа сон мушаклари шикастланишидир. Woods маълумотларига кўра, АПЛ вакилларининг мавсум давомида олган жароҳатлари умумий ҳажмидан 14 - 20 фоизини (бошқа ТОП-чемпионатлар рақамлари деярли бир хил) ва жароҳатдан тикланиш учун кетган вақт ўртача 21 кунни ташкил этган. Таҳлил натижаларига кўра, мавсум давомида АПЛнинг 93 футболчиси (бу ерда академия, ўринбосарлар жамоаси ва катталар жамоаси инобатга олинган) жароҳат олган ва уларнинг 20 нафари айнан шу муаммога дуч келган.

Лекин биз Ислом дини вакиллари кўпроқ бўлган лигаларга эътибор қаратсак-чи?

Яқинда Aspetar sportmedicine journal бир мақолани чоп этди. Унда айтилишича, Қатар Юлдузлар Лигасидаги жароҳатларнинг бор йўғи 7 - 9%и хамстринг гуруҳига тааллуқли. Яна бир муҳим жиҳат, шундай жароҳат туфайли сафдан чиққан футболчи майдонга қайтиши учун ўртача 14 кун зарур бўлган. Ислом дини вакиллари кўпчиликни ташкил этувчи чемпионатларга оид статистик маълумотларни, айниқса, жароҳатлар борасидаги информацияни тўлиқ ҳажмда тўплаш бироз мушкул вазифа албатта. Ва фақатгина бир чемпионат мисолидагина хулоса чиқариш бироз нотўғридек, лекин фарқ сезиларли.

Лекин бу ерда бир муҳим жиҳат борки, айнан у ўртадаги тафовутга сабаб бўлган бўлиши мумкин. Ва бу сабаб — эътиқод. Мусулмон оилаларда фарзандга ёшлигидан ҳаётий билим баробарида, диний таълим-тарбия ҳам бериб борилади. Бундай шароитда катта бўлган инсон кун давомида маълум вақтини эътиқоди, дин учун ажратади. Лекин бунинг спортдаги жароҳатларга қандай алоқаси бор, дейсизми? Барчаси бажариладиган ҳаракатларга боғлиқ. Мусулмон инсон бўғимларининг кундалик ишлаши нафақат руҳий, балки жисмоний саломатликка ҳам сабаб бўлади. Машҳур “скандинавияча” айланишда ҳам шунга ўхшаш ҳаракат бажарилади — айнан шу машқ мушакларни умумий чиниқтиришда ҳамда орқа сон мушаклари профилактикасида жуда фойдали ҳисобланади.

Дания Футбол Иттифоқи ўтказган тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, профессионал футболчилар ичида бундай машқларни мунтазам бажарган спортчилар мушак жароҳатидан 70% камроқ азият чекар экан. Шундай экан, тахминимизча, эътиқод ва футболчиларнинг кундалик машғулотлари биргаликда мусулмон футболчилар сон мушакларидан камроқ жароҳат олишига сабаб бўлади.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +87   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика