Latest news

07:20Ўртоқлик ўйини. "Динамо" БАА йиғинидаги сўнгги ўйинида "Елимай" билан дуранг қайд этди  0 03:06Конференциялар лигаси. Биринчи ўтиш ўйинлари меҳмонларга аталди  1 02:57Европа лигаси. "Штутгарт"дан йирик ғалаба, "Панатинаикос"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 02:29Карло Анчелотти: "Шартномамни яна тўрт йилга узайтираман"  2 02:08ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди  2 00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  2 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  1 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  9 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  1 23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0 23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  4 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  2 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  3 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  3 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0

Қатар U-23 - Ўзбекистон U-23 - 1:0. Бундай ўйин билан чемпион бўлишнинг иложи йўқ News

Қатар U-23 - Ўзбекистон U-23 - 1:0. Бундай ўйин билан чемпион бўлишнинг иложи йўқ

U-23 Осиё чемпионати доирасидаги Қатар U-23 - Ўзбекистон U-23 учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйин тақдирини ҳал қилган гол иккинчи бўлим бошида қатарликлар томонидан урилди. Ўнг қанотдан уюштирилган ҳужумни Алмоез Али самарали якунлади - 1:0.


Қатар U-23 - Ўзбекистон U-23 - 1:0
Гол: 
Алмоез Али 55, - 1:0.
Қатар U-23
: 22.Муҳаммад Ал Бакари, 2.Тариқ Салмон, 5.Тамим Ал Муҳаза, 6.Абдуллоҳ Ал Аҳрак (23.Холид Муҳаммад, 72), 8.Аҳмад Моеин, 10.Акром Афиф, 13.Султон Ал Браке, 15.Бассам Ал Рави, 16.Ҳишам Али (9.Мешал Ал Шаммари, 85), 19.Алмоез Али, 20.Салим Ал Хажри.

Ўзбекистон U-23: 12.Дилшод Ҳамроев, 13.Исломжон Қобилов, 2.Рустамжон Ашурматов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Акромжон Комилов (16.Дониёр Нарзуллаев, 52), 6.Азизжон Ғаниев (11.Андрей Сидоров, 84), 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Жасур Яхшибоев, 17.Достонбек Ҳамдамов (22.Бобур Абдихолиқов, 75), 10.Жавоҳир Сиддиқов, 9.Забиҳилло Ўринбоев.

Огоҳлантиришлар: Достонбек Ҳамдамов 29, Абдуллоҳ Ал Аҳрак 45, Муҳаммад Ал Бакари 73, Бассам Ал Рави 77.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+3. ЎЙИН ТУГАДИ. Чемпионликни мақсад қилган Ўзбекистон мусобақани мағлубият билан бошлади

90. Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди

89. Ўйин тугаб бормоқда

85. Ўзгариш. Ҳишам Али ўрнига Мешал Ал Шаммари тушди

84. Ўзгариш. Азиз Ғаниев ўрнига Андрей Сидоров тушди

81. ЗАРБААААААААААА! Дилшод Ҳамроев жамоамизни қутқарди! 

77. Огоҳлантириш. Бассам Ал Рави

75. Ўзгариш. Достонбек Ҳамдамов ўрнига Бобур Абдихолиқов тушди

73. Огоҳлантиришлар. Муҳаммад Ал Бакари

71. Ўзгариш. Абдуллоҳ Ал Аҳрак ўрнига Холид Муҳаммад майдонга тушди

60. ЗАРБАААААААААААААААААААААА! Яхшибоевнинг оширган тўпини Ўринбоев жуда яқин масофадан дарвозага йўллай олмади!

59. Ўнг қанотдан Нарзуллаевнинг ҳаводан узатган тўпини Ҳамдамов боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!

55. ГОЛ! Алмоез Али ўнг қанотдан бошланган ҳужумни гол билан якунлади - 1:0.

53. ЗАРБААААААААА! Сидиқовнинг жарима тўпидан сўнг Ўринбоев боши билан зарба берди, ноаниқ!

52. Ўзгариш. Акромжон Комилов ўрнига Дониёр Нарзуллаев тушди

48. Азиз Ғаниев ўнг қанотдан жарима майдонига яқинлашиб бориб зарба берди, бироз ноаниқ!

46. Иккинчи тайм бошланди


Биринчи тайм статистикаси

45+1. Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча 0:0

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

45. Огоҳлантириш. Абдуллоҳ Ал Аҳрак

43. Тўпга эгалик қилиш 50:50

40. ЗАРБААААААААААААААААА! ДАРВОЗА ТЎСИНИ! Салим Ал Хажрининг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди!

30. Дастлабки ярим соат ортда қолди. Ҳозирча жамоалар голга тортадиган вазиятлар яратишмади

29. Огоҳлантириш. Достонбек Ҳамдамов

22. Хавфли вазият! Қатарликларнинг ҳужуми хавфли чиқди, аммо ҳужумчи зарба бера олмади.

20. ЗАРБА! Акром Афифнинг зарбаси ҳам анча ноаниқ чиқди

13. ЗАРБАААААААА! Забиҳилло Ўринбоевнинг жарима майдони чизиғидан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди

8. Забиҳилло Ўринбоев томонидан берилган зарба рақиб футболчисининг юзига тегиб кетди. Шифокорлар унга ёрдам беришди

5. Дастлабки дақиқаларда томонлар ҳозирча бир бирларини ўрганишга ҳаракат қилишди.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ

- Ўзбекистон давлат мадҳияси

- Дастлаб Қатар давлат мадҳияси

- Жамоалар майдонга тушиб келишди


Rating: -391   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика