Latest news

16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  0 16:00Суперлига. "Сурхон" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  3 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   1 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  1 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  6 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  2 10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0 10:32Ибрагимович Ла Лига, Премьер-лига ва А Серияда ўйнаш ўртасидаги фарқларни тушунтирди  3

Қатар ўзбекистонликларни кутиб олмоқда. Кеча ҳакамларимиз етиб келишди, бугун эса Кападзе жамоаси Доҳага келади News

Қатар ўзбекистонликларни кутиб олмоқда. Кеча ҳакамларимиз етиб келишди, бугун эса Кападзе жамоаси Доҳага келади

Хабарингиз бор, 15 апрелдан 3 майга қадар Қатарда U-23 Осиё кубоги бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақа Олимпиадага йўлланма беради.

Кеча ана шу мусобақада фаолият олиб бориш учун Қатар пойтахти Доҳага етиб келдим. Бу сафар хизмат сафарим бироз бошқачароқ ўтади. Сабаби, мен бу гал ОФК учун расмий фотограф сифатида ишлайман. Кеча Доҳага Дубай орқали мусобақада ишловчи ўзбекистонлик ҳакамлар билан бирга келдим. Демак, U-23 Осиё кубогида Ўзбекистондан Владислав Цейтлин (ҳакамлар назоратчиси), Рустам Лутфуллин (бош ҳакам), Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов (иккиси ёрдамчи ҳакам) ва Фирдавс Норсафаров (ВАР ҳаками)лар фаолият олиб боришади. ОФК делегацияси ва ҳакамлар "Шератон" (Sheraton Grand Doha Resort) меҳмонхонасига жойлашишган.

Тимур Кападзе бошчилигидаги олимпия терма жамоамиз эса Доҳага бугун Қатар вақти билан 16:05 (Тошкент вақти билан 18:05)да етиб келишади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақа давомида "City Centre Rotana Doha" меҳмонхонасида истиқомат қилишади. Бу меҳмонхонага шунингдек Хитой U-23 терма жамоаси ҳам жойлашади.

Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг гуруҳ босқичидаги тақвими:

U-23 Осиё кубоги

"D" гуруҳи, 1-тур

17.04.2024, 16:00 (Тошкент вақти билан 18:00).

Ўзбекистон - Малайзия

"Халифа Интернешнл стэдиум"

"D" гуруҳи, 2-тур

20.04.2024, 18:30 (Тош. вақти билан 20:30).

Кувайт - Ўзбекистон

"Ал Жануб" стадиони

"D" гуруҳи, 3-тур

23.04.2024, 18:30 (Тош. вақти билан 20:30).

Ўзбекистон - Вьетнам

"Халифа Интернешнл стэдиум"


Championat.asia ўқувчилари учун мусобақани ёритиш мақсадида эса Жаҳонгир Файзуллаев ҳамда Абдулвосит Бектемиров 16 апрель куни Доҳага етиб келишади. Мусобақада фаолият олиб борадиган барча ўзбекистонликларга омад ва зафар ёр бўлишини тилаб қоламиз. Футболчиларимиз Олимпиада йўлланмаси билан, ҳакамларимиз ижобий баҳолар билан, биз эса яхши кадрлар билан ортга қайтайлик. Омад сиз ва бизни асло тарк этмасин!

U-23 Осиё кубогининг барча гуруҳлари.

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика