Осиё Кубоги. Қатар – Ўзбекистон учрашувига ҳакамлар тайинланди
		
		01 feb 2024 17:27
        News	
	 
				 
				Осиё Кубоги. Қатар – Ўзбекистон учрашувига ҳакамлар тайинланди
Унга ҳамюртлари Ён Жае Йол ҳамда Парк Санг Жун ёрдам беришса, захира ҳаками сифатида қувайтлик Абдулла Жамали ишлайди. Шунингдек, учрашув VAR ҳаками вазифасини Ким Жонг Хеок (Жанубий Корея) бажарса, АVAR сифатида қувайтлик Аҳмад Алали ишлаши кўзда тутилган.
Маълумот учун, Ким Xи Гон жорий мавсум жами 5 та учрашувда ишлаган. Ушбу учрашувларнинг барчаси клублар ва терма жамоалар иштирокидаги халқаро мусобақаларга тўғри келади. Жорий мавсум ишлаган ўйинлари давомида ушбу ҳакам чўнтагидан жами 15 марта сариқ карточка, 1 бор қизил карточка чиқарган ва 2 марта 11 метрлик жарима зарбаси белгилаган.
Маълумот учун, Ким Хи Гон бу Осиё кубогида Саудия Арабистони - Таиланд учрашувида бош ҳакам бўлди.
Бундан ташқари ушбу ҳакам Ўзбекистон клублари иштирокидаги қуйидаги ўйинларда ишлаган: 
"Насаф" - "Ал Файсали" 3:1
"Насаф" - "Ал Виҳдат" 2:0
"Хўжанд" - "Сўғдиёна" 0:4
"Пахтакор" - "Эйр Форс" 2:1

Осиё Кубоги-2023 | 1/4 финал
03.02.2024 | 20:30 (Тошкент вақти)
ҚАТАР – ЎЗБEКИСТОН
“Ал-Байт” стадиони, Ал-Ҳор шаҳри
Бош ҳакам: Ким Xи Гон (Жанубий Корея)
Қанот ҳакамлари: Ён Жае Йол, Парк Санг Жун (иккиси Жанубий Корея)
Захира ҳаками: Абдулла Жамали (Қувайт)
VAR: Ким Жонг Хеок (Жанубий Корея)
АVAR: Аҳмад Алали (Қувайт)
| Qatar Hassan Al Haidos - 27', Akram Afif - 121', Sultan Al Brake - 121', Pedro Miguel - 121' | Asian Cup Final Stage . Round Quarter Finals 03/02/2024, 20:30 3: 4 Finished AP | Uzbekistan Odildzhon Khamrobekov - 59', Otabek Shukurov - 121', Shakhboz Umarov - 121' | 
Stadium: Al Bayt Stadium, 58791 spectators
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments