Latest news

09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42УФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2

Қатар "Ньюкасл" туфайли АПЛни 650 млн.сиз қолдириши мумкин: Клубни қароқчилар тармоғини яшираётган саудияликлар сотиб оляпти News

Қатар "Ньюкасл" туфайли АПЛни 650 млн.сиз қолдириши мумкин: Клубни қароқчилар тармоғини яшираётган саудияликлар сотиб оляпти

Ушбу қароқчилар билан FIFA, BBC ва Sky ҳам кураш олиб бормоқда.

Майкл Эшли 13 йил давомида клубдан қутилишни орзу қилди ва мақсадига яқин турибди: "Ньюкасл"ни харид қилиш бўйича келишув деярли якунига етиб қолган, фақат АПЛ рухсатини кутишмоқда. Клуб эгаси Саудия Арабистони давлат фондидан (PIF) 300-310 млн. фунт олади.

Аммо Яқин Шарқда АПЛ ўйинларини намойиш қилувчи beIN Sports телеканали ушбу келишувни бекор қилиши мумкин. Компания анчадан бери Саудия Арабистони ўз мамлакатида яшириб келаётган қароқчи трансляциялар билан курашмоқда. Пастроқда можаро тафсилоти мавжуд.

- 2017 йилнинг июнида Қатарни терроризмни қўллаб-қувватлаш ва араб мамлакатлари ишига аралашишда айблашди; Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва яна бир неча мамлакат қатарликлар билан дипломатик муносабатларни тўхтатди.

- Саудия Арабистони ўз мамлакатида beINга обуна бўлишни тўхтатди. Бир йилдан сўнг Саудия Арабистони футбол федерацияси (SAFF) ФИФАга мурожаат қилиб, beIN Sports компаниясини минтақада спорт трансляцияси монополияси ўрнатиб олганликда айблади.

2018 йилнинг 21 августида Саудия Арабистони рақобат қонунчилигини бузгани учун beIN Sports компаниясини 2,6 млрд. жаримага тортди, 2 кун ўтиб эса трансляция лицензиясини бекор қилди.

- Саудия Арабистонида обуналар бекор бўлганидан бир неча ой ўтиб beoutQ сервиси пайдо бўлди. Ушбу сервис махсус тюнер орқали beIN компаниясининг 53та каналини ўғринча эфирга узатади ва қатарликлар логотипини ўзининг белгиси билан ёпиб қўяди.



Ҳатто компания номи ҳам Қатарга қарши: be out ("тақиқда бўлиш") - be in сўзининг тескариси, Q - ҳарфи эса Қатар бўлса керак.

Саудия Арабистонидагилар Россиядаги жаҳон чемпионатини қуйидагича томоша қилишди.


Бу эса АПЛ ва Лига 1.


2019 йилнинг кузида Саудия Арабистонида beoutQнинг 3 млн. тюнери ишлаётган эди. Улар нафақат beIN Sportsдан, балки Sky Sports, BT Sport ва яна ўнлаб бошқа спорт телеканалларидан ўғирлик қиларди.

- Ижтимоий тармоқларда beoutQ Sportsни қатарликлар монополиясига қарши ягона услуб дея реклама қилишади. Ушбу сервисни реклама қилганлар орасида Сауд Ал Қаҳтони - Қироллик оиласининг собиқ маслаҳатчиси, октябрь ойида журналист Ҳашогга қотиллигини ташкиллаштиришда айбланган инсон ҳам бор. Бошқа саудиялик мансабдорлар ҳам ушбу компанияни пиар қилган.

- 2018 йилнинг 2 октябрида Қатар Бутунжаҳон савдо ташкилотига мурожаат қилди ва Саудия Арабистонини интиллектуал мулк қоидаларини бузишда айблади. Ўша куни beIN Media Group судда жавобгардан 1 млрд. доллар талаб қилди.

Ҳужжатлар бўйича - beoutQ ArabSat спутники орқали эфирга узатилади ва унинг 36,6 акцияси Саудия Арабистони ҳукуматига тегишли ва компания ушбу мамлакатда жойлашган.

Бир ойдан сўнг Sky ва BBC ҳам шунга ўхшаш мурожаат билан судга юзланди.

- 2019 йилда MarkMonitor компанияси ФИФА сўрови билан хусусий текширув ўтказди. Хулоса худди ҳужжатдагидек: Сигнал ArabSat орқали келмоқда ва ушбу хизматни Саудия Арабистонининг йирик сиёсатчилари қўллаб-қувватламоқда.


beIN Sports АПЛ трансляцияларидан воз кечиши мумкин, аммо лига бу ерда ҳеч нарса қила олмайди

- Курашдан чарчаган beIN Sports ҳуқуқ эгаларини тўловларни камайтириши билан огоҳлантирди, чунки ўз бозорида катта йўқотишларга дуч келмоқда.


"Медиаҳуқуқлар шари тез орада ёрилади. Биз эксклюзив ҳуқуқлар эксклюзивлигини йўқотган оламда яшаяпмиз. beoutQ ва қароқчилик туфайли биз барча спорт трансляция ҳуқуқларини эксклюзив бўлмаган эфир сифатида кўриб чиқамиз ва тижорат таклифларимиз бунга таъсир қилади.


Ҳуқуқлар қадри тушиб кетяпти ва бунга ёндошишимиз ҳам шундай бўлади" - деганди beIN Sports директори Юсуф Ал Обайдли 2019 йилнинг октябрида.


- "Ньюкасл" сотилиши ҳақидаги миш-мишлардан кейин Премьер-лига яна бир таҳдидни қабул қилди: Агар лига ушбу харидни тўхтатмаса, beIN Sports ТВ шартномани бекор қилади. Воқеалар бундай тус олса, АПЛ 650 млн. фунт йўқотади. ТВ битим 2021/2022 мавсум охиригача амал қилади.


"Агар қароқчиликка қарши чора кўрмасак, харажатларни қайта баҳолаб, ҳуқуқларимизни камайтиришга тўғри келади" - дейди Ал Обайдли.


- Бир неча кун олдин Ал-Обайдли расмий баёнот билан чиқди ва қароқчиларни яшираётган мамлакат "Ньюкасл"ни харид қилса, бу жиддий оқибатларга олиб келишини маълум қилди.


"Қонунларга қарши ишларни давом эттираётган мамлакат АПЛ клубини сотиб олишига жим қараб туриб бўлмайди.


Довга футболнинг келажакдаги иқтисодий модели қўйилган дейиш бўрттириш бўлмайди" - дейилади баёнотда.


- АПЛ ҳаммасини тушуниб турибди, лига ҳам қароқчиликка қарши курашишга ҳаракат қилишди, аммо юридик жиҳатдан лига кучсиз - Саудия Арабистонидаги тўққизта юридик фирмалар лига ёки бошқа спорт ташкилоти томонидан текширув ўтказишни истамади.


"Биз муаммога дуч келдик: Саудия Арабистони ҳудудида ўзимизча текширув ўтказа олмаймиз. beIN Sports компаниясидагилар билиши лозим: Биз уларнинг қизиқишларини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз" - дея тушунтирди Премьер-лига юридик бўлими раҳбари Кевин Пламб.


- Ягона умид - лига директорларидан. Ҳар бир келишувдан аввал АПЛ бирор компания инсоннинг лигага келиши АПЛ имиджига салбий таъсир кўрсатмаслиги борасида текширув ўтказади. Саудияликлар фириб ишлатиши мумкин: Ҳужжатлар бўйича клубни Аманда Стэйвли ва унинг компанияси PCP сотиб олмоқда. Аманда концерни ортида Саудия Арабистони инвестицион фонди (PIF) турибди, бироқ "Ньюкасл" директорлар кенгашида PIF раҳбари Ёсир Ал Румайян раис бўлади, аммо харид ҳужжатларида фонд номи келтирилмаган.


Агар АПЛ Ал Румайян, PIF ва beoutQ етказган зарарни боғлай олса, "Ньюкасл" харидини тўхтатиши мумкин. Аммо Стэйвли коцернидагилар текширув "силлиқ" ўтишига ишонишмоқда.


Хўш, буёғига нима бўлади?

Амалдаги шартнома бузилмаса керак, чунки келишувни бузган томон катта маблағ тўлашига тўғри келади. Аммо кейинги йиллар учун тузиладиган битимда шартларни Қатар компанияси тузиб чиқади, чунки улар Яқин Шарқни трансляция билан таъминлайдиган ягона компания ҳисобланади. АПЛ уларнинг пулли контентини ўғирлаётганлар билан ҳамкорлик қилаётганини билдириб, beIN шартнома тўловини ўзи истаганича камайтириши мумкин.


Натижада клублар ва лига зарар кўради. Уларнинг чет элдаги телеҳуқуқлардан тушадиган даромади сезиларли даражада камайиб кетади.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика