Latest news

12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  0 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  3 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  23 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  6 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  26 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  13 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  47 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  6 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  84

Қатар Копа Америка олдидан Бразилия билан ўйнамоқчи News

Қатар Копа Америка олдидан Бразилия билан ўйнамоқчи

Маълумки, шу йилнинг 14 июнь - 7 июль кунлари Бразилияда навбатдаги Копа Америка мусобақаси ташкил этилади.

Ушбу мусобақада жами 12та жамоа қатнашади: 10та Жанубий Америка вакили ҳамда Осиёдан Япония билан Қатар. Осиё Кубогида ғолибликни қўлга киритган Қатар Копа Америкага жиддий тайёргарлик кўриш мақсадида Бразилияга қарши ўртоқлик учрпашуви ўтказишни режалаштирган.

Агар Бразилия терма жамоаси рози бўлмаса, унда қатарликлар Уругвай билан баҳс олиб боришади. Шунингдек, Қатар Колумбия, Панама ва АҚШга қарши ҳам назорат беллашуви ўтказишни мўлжаллаб турибди. Бу борада терма жамоа бош мураббийи Феликс Санчес шундай деди: "Биз Копа Америка олдидан тайёргарлик режасини ўта пухта ишлаб чиқишимиз керак. Чунки бу мусобақада ҳам ўзимизни кўрсатишни хоҳлаймиз".

46-бор ўтказиладиган Копа Америка турнирида Қатар "B" гуруҳидан ўрин олган. Осиёнинг қитъасининг яна бир вакили Япония эса "С" гуруҳида кураш олиб боради. Барча гуруҳлар қуйидагича кўриниш олган:

"A" гуруҳи - Бразилия, Боливия, Венесуэла, Перу.
"B" гуруҳи - Аргентина, Колумбия, Парагвай, Қатар.
"C" гуруҳи - Уругвай, Эквадор, Япония, Чили.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика